Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)
28 sep 18:00
News


Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)
Суперлига
23-тур
"Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (LIVE)
Қўқон. "Марказий" стадиони. 17:30
Гол: Амир Тўрақулов (Матия Кривокапич) 40'
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Носиров, Расул Фозилов
Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Максим Нехочин
Комиссар: Абдулбосит Валихонов
"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасурбек Ёқубов, 7.Шота Гвазава, 10.Шохруҳ Гадоев, 17.Клейди Даци, 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров.
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 6.Алишер Салимов, 9.Жавоҳир Ҳусанов, 14.Жасур Холтўраев, 15.Зафар Ҳакимов, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Муҳриддин Пазилдинов, 30.Иброҳимжон Мухторов, 69.Егор Кондратюк.
"Бунёдкор": 22.Валижон Раҳимов, 2.Николоз Мали, 4.Нажмиддин Нормуродов, 8.Мартин Шролер, 9.Имеда Ашортиа, 10.Расул Йўлдошев, 15.Марко Бугарин, 21.Носиржон Абдусаломов, 25.Итсуки Урата, 28.Матия Кривокапич, 57.Амир Тўрақулов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 5.Александр Зевадинов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Оллаберган Каримов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Фаррухжон Қодиров, 23.Асадбек Раҳимжонов, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 77.Музаффар Олимжонов.
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ
44. Зарба! Клейди Дацининг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси кучсиз чиқиб қолди. Раҳимов қийинчиликсиз тўпни қабул қилиб олди.
40. ГОЛ! Кривокапич қабул қилиб олган тўпни якунда Амир Тўрақулов дарвоза томон йўллади, кучли зарбани Исақов қайтаролмади – 0:1!
39. Ҳасановнинг узун пасига қўқонликлардан ҳеч ким эга чиқолмади. "Бунёдкор" посбони тўпни ўйинга киритади.
34. Учрашув деярли тенг курашлар остида кечмоқда. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа ҳужумга ўтмоқда.
29. Ууух! Тоштемировнинг пасидан сўнг Гадоев зарба берди, аммо тўп йўл-йўлакай Бугаринга тегиб, майдондан чиқиб кетди.
27. Уууух! Ҳайдаровнинг айланма зарбаси устунга тегиб қайтди. Даҳшат!
25. Ашортиа Акрамов томонидан йиқитилди, навбатдаги жарима зарбаси, бироқ масофа анча узоқ.
21. Зарбаа! Аброр Каримов ерлатиб берган зарбаси ҳимоячига тегиб, рикошет ҳосил қилди ва тўпни Раҳимов ишончли тарзда эгаллаб олди.
20. Ҳасановнинг бурчак зарбаси орқали ошириб берган тўпи "қалдирғочлар" томонидан узоқлаштирилди.
18. Зарбаа! Ҳасанов Уратани ортда қолдириб кетиб, чамаси 15 метрдан дарвозани нишонга олди, Раҳимов ўзини кўрсатди!
16. Зарбааа! Мартин Шролер узоқдан кучли, аммо ноаниқ бўлган зарбага муаллифлик қилди.
13. Дацининг узатмасидан сўнг ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
10. Урата Ҳасановга нисбатан қоидани бузди, акс ҳолда мезбонлар яхши ҳужум ташкил этишлари мумкин эди.
8. Ҳайдаров жарима майдончаси ичидаги тўп учун курашда Бугаринга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Меҳмонлар легионери вазият юзасидан ҳакамга эътироз билдирди.
6. Зарба! Малининг олисдан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
5. Чап қанотда Уратага нисбатан қоида бузилди, энди "Бунёдкор"да стандарт вазият.
3. Ҳайдаров рақибларини чиройли тарзда ортда қолдириб, жарима зарбаси ишлади. У тезкорлик билан ўйинга киритилди ва Гадоев ноаниқ зарба йўллади.
1. Учрашув старт олди!
Similar news

Comments