Latest news

17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  0 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  17 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  53 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5

Сарвар Каримов: "Дарвозабон ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши керак. Гоҳида йиллаб захирада қолиб кетиши мумкин" News

Сарвар Каримов: "Дарвозабон ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши керак. Гоҳида йиллаб захирада қолиб кетиши мумкин"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси кеча Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди (1:0)

Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда Фаррух Икромовнинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозабон Сарвар Каримов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб ютуққа муносиб ҳиссасини қўшди, дея оламиз. Ушбу учрашувдан сўнг маҳоратли кипернинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кубок баҳси битта ўйиндан иборат эканлиги боис масъулиятни ҳис қилиб тургандик. "Навбаҳор" билан баҳсга қаттиқ тайёргарлик кўрганимиз самара берди, деб ўйлайман. Машғулотларда барча бирдек меҳнат қилди. Меҳнатларимиз зое кетмаганидан хурсандмиз. Мухлисларни кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Анча вақтдан сўнг ўз майдонимизга қайтдик. Қайтишимиз ғалабали якунланди. 

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда биз, иккинчи бўлимда "Навбаҳор" устунликка эга бўлди. Агарда ҳисобдан келиб чиқадиган бўлсак рақиб босимни ошириши табиий ҳол эди. 

Жорий мавсумдаги илк ўйинимни "Машъал"га қарши зихирадан майдонга тушганда ўтказдим. Шундан сўнг мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. Дарвозабоннинг тақдири шу. Керак бўлса, йиллаб захирада қолиши мумкин. Шундай экан ҳар қандай вазиятга тайёр туриш керак",- дейди Сарвар Каримов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика