Latest news

12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  0 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  8 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0

Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади" News

Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалдан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (2:4) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда қувноқ ўйин кўрдик. Олтита гол урилди. Бир сўз билан айтганда, Кубокка хос учрашув бўлди. Ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. "Бунёдкор" ҳам, биз ҳам фақат кейинги босқични кўзлаб майдонга чиққандик. Лекин омад биз томонда бўлди ва ғалаба қозониб ярим финалга чиқдик.

- Бугун умуман бошқа "Бухоро"ни кўрдик. Жамоангиз тинмай ҳужум уюштирди. Бундай иштиёқ қаердан пайдо бўлди?

- Таркибимиз яхши футболчилардан ташкил топган. Мен ўйиндан олдин жамоамиздаги ўйинчиларга Кубокда ғалаба қозониш яхши мотивация беришини ҳамда футболчилик фаолиятда ҳамма ҳам соврин юта олмаслигини таъкидладим. Финал сари икки қадам қолди ва ҳаракат қилсак бемалол ўзимизни кўрсата оламиз. Футболчиларимиз футбол ўйнашни билади, фақат ўзларини ишонтира олишса бас. Вақт ўтиши билан янада кучайиб борамиз. "Бунёдкор"нинг кучли томонларини билардик. Жамоа ёш ва футбол ўйнашни яхши кўради.

- Азизбек Амонов бугун "Бухоро"даги энг яхши ўйинини кўрсатди деган фикрдамиз. Сиз бу борада нима дея оласиз? Унинг собиқ жамоасига қарши тўп тепиши қўшимча куч бердими?

- Амонов аввалги ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилганди. Бугун эса янада яхши ўйин кўрсатди. Амонов бежизга ўз вақтида терма жамоага чақирилмаган. У футбол ўйнашни билади. Унга ҳам ўз кучига бўлган ишонч керак. Шунда янаям яхши ҳаракат қила олади. Агар шундай тўп тепишда давом этса, ҳали яна терма жамоага чақирилади.

- Ярим финалда ким билан дуч келишни хоҳлайсиз?

- Биз фарқи йўқ, чунки ярим финалда кучсиз рақиб бўлмайди. Ким тушмасин, ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Балки бошқаларнинг "Бухоро"га қарши тушгиси келар. Шундай бўлса ҳам майли. Биз майдонга чиқиб ўзимизнинг футболни намойиш этамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика