Latest news

15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  2 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  8 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7

Аналитика - футбол кўзгуси... News

Аналитика - футбол кўзгуси...

Жорий йилнинг май ойида Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) баҳолаш комиссияси "Бунёдкор" футбол Академиясига ташриф буюрганди.

Ўшанда, Академия инфраструктураси, болалар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, Аналитика бўлими билан яқиндан танишган ишчи гуруҳ аъзолари Академия фаолиятига юқори баҳо беришган эди. Хўш, бугунги замонавий футбол аналитикасининг иш йўналиши нималардан иборат? Шу ва бошқа бир қатор саволларга жавоб топиш мақсадида “Бунёдкор” футбол Академияси “аналитика” бўлими етакчи мутахассиси, “олий тоифали ҳакам” Олимжон Абдувасилов билан суҳбатлашдик.

- Яқинда Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) мутахассислари томонидан ўтказилган текширув жараёнида “Бунёдкор” футбол Академияси ишини алоҳида таъкидлаб ўтишган эди. 

- Саволингизни тушундим. Ўшанда, Академиядаги  болалар ётоқхонаси, спорт заллари, сув ҳавзаси, тиббиёт, психология,  аналитика бўлимлари, спорт бўлимидаги мураббийларга яратилган шароитларни кўздан кечирган ОФК ишчи гуруҳи аъзолари Академия фаолиятига юқори баҳо беришган эди. Қолаверса, “Бунёдкор” футбол Академияси жамоаси халқаро  “икки юлдуз” мақомини муносиб ҳимоя қила олди. Талаб қилинган барча меъёрий ҳужжатлар белгиланган тартибда тақдим этилгани алоҳида таъкидлаб ўтилганди. Умуман олганда, бугунги кунда “Бунёдкор” футбол Академиясида бир қатор тажрибали мутахассислар ва малакали мураббийлар самарали меҳнат қилишмоқда. Масалан, таниқли футбол менежери Баҳром Давлатов, Академия директори Шавкат Саидов келиши биланоқ Академияда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди. 

- Футбол аналитикасининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

- Аналитика – жаҳон футболида янги соҳа саналади. Тўғри, Европа давлатларида аналитика анча олдинга илгарилаб кетган. Бугунги кунда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти юртимизда футбол аналитикларини тайёрлаш борасида кенг кўламли ислоҳатларни амалга оширмоқда. Энди саволингизга қайтадиган бўлсам, мамлакатимизда биринчи бўлиб, “Бунёдкор” футбол Академияси қошида “Аналитика бўлими” ташкил этилди.  Табиийки, ушбу ташаббус нафақат Академиянинг ички ривожланиши, балки миллий футбол тизимида замонавий, рақамли ва илмий ёндашувларни умумлаштиришдаги улкан қадам ташланди, десак асло муболаға бўлмайди. Аналитика бўлими иши фақатгина видеотаҳлил билан чекланиб қолмайди. У бир қатор илмий ва стратегик вазифаларни ҳам бажаради:

- Маълумотлар асосида қарор қабул қилиш – pressing intensity, югуриш масофалари, паслар аниқлиги, тўпга эгалик вақти каби кўрсаткичлар орқали тренер қарорларини рақамлар билан қувватлаш.

- Индивидуал профиллар - ҳар бир футболчи учун шахсий ривожланиш картаси ишлаб чиқилиб, унинг ўсиш динамикаси доимий назорат қилинади.

- Жароҳатларни олдини олиш – жисмоний юкламаларни тўғри тақсимлаш учун спорт тиббиёти ва физиология соҳасига оид маълумотлар таҳлил қилинади.

- Рақибни ўрганиш – ҳар бир рақиб жамоа учун махсус тактик ҳисобот тайёрланади. Бу “Бунёдкор”га рақибнинг кучли ва заиф нуқталарини олдиндан ўрганиш имкониятини беради.

- Электрон маълумотлар базаси – Академиядаги барча ўйинчиларнинг индивидуал статистикаси ва ривожланиш динамикаси электрон форматда сақланади.

- Белгиланган тартиб асосида ҳар бир ёш футболчи ҳар чоракда жисмоний тайёргарлиги бўйича синовлардан ўтади.


- Аналитика соҳасини янада оммалаштириш учун ижтимоий тармоқ манбаларидан ҳам фойдаланиладими?

- Шундай. Жумладан, Аналитика бўлими иш самарадорлигини таъминлаш йўлида бир қатор замонавий платформалар мавжуд:

LiveTagPro — ўйиннинг реал вақтида эпизодларни белгилаш, тактик вазиятларни таҳлил қилиш ва рақиб ҳаракатларини ўрганиш имконини беради.

Movavi — мураббийлар ва футболчилар учун таҳлилий видеороликлар, ўқув кўргазмалари ва интерактив материаллар тайёрлаш воситаси сифатида хизмат қилади. 

CapCut — тезкор видеонарезкалар тайёрлаш орқали футболчилар ва мураббийларга ўйиндан сўнг дарҳол визуал фикр-мулоҳаза тақдим этиш имкониятини беради.

“Бунёдкор” футбол Академияси ўз аналитика маркази орқали - Европа ва Осиё клубларининг илғор методологияларини маҳаллий шароитга мослаштириш ишлари жорий этиляпти. Хорижий академиялар билан ҳамкорликда қўшма таҳлил ва маълумот алмашиш лойиҳалари йўлга қўйилиши режалаштирилган. Замонавий технологиялар ёрдамида ҳар бир ўйиннинг деталлаштирилган таҳлили амалга оширилади, футболчиларнинг индивидуал хатолари ва кучли жиҳатлари аниқланади, мураббийлар штаби учун эса аниқ тактик тавсиялар ишлаб чиқилади. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, Ўзбекистонда илк бор «Data-driven football» — рақамлар ва маълумотларга асосланган футбол модели шакллантирилмоқда. Бу эса ёш футболчиларнинг халқаро стандартларга мос тарзда ўсишига замин яратади ва келажакда миллий терма жамоаларимизнинг рақобатбардошлигини оширади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, “Бунёдкор” футбол Академияси анъана ва инновацияни уйғунлаштириб, мамлакатимизда футболни янги босқичга олиб чиқмоқда. Аналитика бўлими эса бу йўлдаги стратегик марказ сифатида келажакда нафақат Академия, балки бутун Ўзбекистон футболи учун асосий илмий-тадқиқот ва таҳлил платформасига айланиши кутиляпти. 

- Футбол аналитикаси - жамоаларнинг тактик ҳаракатида ўзгаришлар бўлишига олиб келяптими?   

- Футбол Академиясида амалга оширилаётган таҳлил ва инновацион ёндашувлар жамоаларнинг ўйин сифатига ижобий таъсир кўрсатяпти. Ҳар бир ўйиндан сўнг олиб бориладиган чуқур таҳлил, хатоларни бартараф этиш ва тактик тавсияларни машғулот жараёнларига жорий қилинмоқда.

Бугунги кунда футболчиларнинг техник ва тактик жиҳатдан ривожланиши, тезкор қарор қабул қилишда  барқарор ўсиш кузатилмоқда. Бу эса Академияда йўлга қўйилган замонавий таҳлил тизимининг самарадорлиги яққол билиняпти. Таъкидлаш жоизки, 2025 йилнинг то шу кунига қадар Академиямиз тарбияланувчиларининг расмий учрашувларда ўтказган 100 дан ошиқ учрашувлари видоетасвирга олинди. Ҳар бир ўйин учун аналитик маълумотлар тайёрланиб, мураббийларга тақдим қилинди. Ўз ўрнида, жамоалар билан ҳаморликда баҳслар видеоси ўзаро таҳлил этилди. Умуман олганда, аналитикани рақамларга асосланган футбол кўзгуси деб биламан. Ҳар бир ёш футболчининг оддий муаммосидан тортиб то эришган юқори натижаларнинг барчаси рақамларда кўрсатилади. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, ёш футболчиларга ҳакамлик масаласи ва ўйин қоидаларидаги ўзгаришлар бўйича ҳам семинарлар уюштириляпти. 

- Мураббийлар асосан қайси йўналишлар бўйича Сизларга мурожаат қилишмоқда? 

- Аксарият ҳолатларда учрашув давомида юзага келган хавфли вазиятлар борасида батафсил маълумотлар беришимизни сўрашади. Айтайлик, қай тарзда футболчи огоҳлантириш олди ёки қандай ҳолатда хатоликка йўл қўйди? Уюштирилган ҳужум тактик жиҳатдан тўғри амалга оширилдими ва ҳаказо. Мураббийларнинг мурожаатлари уларнинг профессионал ёндашуви ва замонавий футбол тенденцияларига мослашиш истагини акс эттиради. Бу жараён футболчиларнинг индивидуал ўсишига, жамоанинг умумий самарадорлигига ва мусобақаларда барқарор натижаларга эришишга хизмат қилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика