Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Сардор Раҳмонов: "Мақсадимиз чемпионлик ва медаллар. Журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда" News

Сардор Раҳмонов: "Мақсадимиз чемпионлик ва медаллар. Журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда"

ОКМК жамоаси етакчиси Сардор Раҳмонов Суперлиганинг-2025 дастлабки баҳси ОКМК - "Бухоро" (2:1) ўйини ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Мавсумнинг дастлабки учрашуви ОКМК учун қандай ўтди?

- Мавсумни ғалаба билан бошлаб олдик. Дастлабки 5-6та турда шундай курашга бой ўйинлар бўлади. Кейин эса жамоалар нимага қодир эканлиги намоён бўлади. Асосий вазифамиз мавсумни яхши бошлаш эди ва биз буни уддасидан чиқдик. Чиройли футбол намойиш этмагандирмиз, аммо керакли натижани қўлга киритдик.

- Амалдаги вице-чемпион ОКМК янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўймоқда? Туркиядаги йиғинлардаги интервьюларингиздан бирида ОКМК ҳам кучсизланиб қолмади деган маънода гапирган эдингиз. Сизнингча, таркибга келиб қўшилган ёш футболчилар ва легионерлар жамоани қанчалик кучайтира олади?

- Жорий мавсумда ҳам чемпионлик ва медаллар учун курашамиз. ОКМК сафидаги қандай ўзгаришлар бўлишидан қатъи назар жамоа ҳар доим совринли ўринлар учун курашади. Ўтган мавсумда ҳам ҳеч ким бизни ҳатто кучли учликда ҳам кўрмаганди. Янги мавсумда ҳам ўтган мавсумдагидек ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз. ОКМК жамоаси кўпроқ ёшларга эътибор бермоқда, асосий таркиб сақлаб қолинди ва ёш футболчилар харид қилинди. Ёшларимиз анча иқтидорли. Легионерларимизнинг даражасини вақт кўрсатиб беради. Бугун майдонга тушган легионер яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман.

- Совринли ўринлар учун курашишда ОКМК жамоасига кимлар асосий рақиб бўлиши мумкин?

- Барча журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда. Ҳозир бир жамоани алоҳида ажратиб ўтмайман, аммо аввалроқ санаб ўтган жамоаларда имкониятлар кўп, аммо барча жамоаларда имконият бор. Кузда ким қандай натижа қайд этишини билиб оламиз.

- Ўтган мавсумда ОКМК айнан "Бухоро" билан бўлган баҳсда очко йўқотиб, Кубок баҳсларининг гуруҳ босқичида қолиб кетганди. Ўзбекистон Кубогининг янги мавсумида ОКМК қийин гуруҳдан ўрин олди. Кубокдаги мақсадлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Ўтган йили Кубокда бироз омадимиз келмаганди. "Ўлим" гуруҳидан чиқиб, кубокни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Мақсадимиз чемпионлик ва Кубокдаги ғолиблик.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика