Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт" News

Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"

Кеча "Пахтакор" жамоаси Косованинг "Приштина Ре" клубига қарши майдонга чиқди.

1:2 ҳисобида якунига етган ўйиндан кейин Санжар Қувватов кичик интервью берди.

"Йиғиндаги иккинчи ўйинни ўтказдик. Афсуски рақиб иккита ҳужум қилди, иккита гол урди. Иккинчисида қарши ҳужумдан фойдаланишди. Аслида биз бурчак зарбасини тепган эдик. Мавсум олди йиғинлардаги бу каби ўйинларда турли экспериментларни текшириб оламиз. Мана икки ўйиндирки асосий таркибда 11 нафар ёш футболчи тушяпти. Агар ҳозир биз дастлабки дақиқаларданоқ асосий таркиб билан ҳаракат қилсак бу каби ўйинларда ғалаба қозонамиз, аммо эртага захирамиз учун керак бўлган ёшларни ўйинсиз қолдирган бўламиз. Бу йил олдимизда катта бир мавсум турган пайтда, йиғинда кўпроқ асосий урғуни тажрибали футболчилар билан ёшларни қориштириб олишга қаратишимиз керак",- дейди тажрибали посбон.

- "Пахтакор"нинг бугунги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак, мавсумда мухлислар клубдан нима кутишса бўлади?

- Унутмайлик, бугун асосий таркибга кириши мумкин бўлган 5 нафар футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрида. Бўриев, Ҳамралиев, Абжумажидов ва Турғунбоев каби асосий таркиб ўйинчилари жароҳатларни даволаш билан банд. Шунда ҳам бизда 22 нафар футболчи иккига бўлинган ҳолда ўйнай оляпти. Демак, бизда яхши жамоа бор ва 2026 йил ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда максимал натижани вазифа қилиб оламиз.


Rating: +2   

Comments

   
27 jan 11:53:50
Филипп Круз
Кувватов Санжар
-1   
27 jan 12:00:32
Don
Ютганларингда ёшлар уйнади у бу демаган булардинг,ерни чуқироқ хайдагандек,барча агро техник қоидаларига риоя қилган холда мурабийимиз курсатмаларини беками куст бажарганимиз хисобига галаба қозондек...деб мақтанган булардинг,ютқазасаларинг хамманг фортичка ахтариб қоласанлар,фалонча пистонча жарохатини даволаяпти,али билан валилар термада туда суда деб узларингни оқлаб овунтирасизлар,хулос одатдагидек джурней гапларни гапирибсан журажон,рақиб бизга кучлилик қилди деб мардларча маглубиятнгни тан олмайсан биттанг хам
-1   
27 jan 11:55:36
Филипп Круз
Санжар Кувватов футболчида гурур булмайди дейишади Пахтакор мухлислари Санжар аут деб бақиришганди олдида туриб Кизилкумда хам яхши тулаётганди гурури бор футболчи устидан кулган жамоага бормасди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика