Рюдигер: "Винисиус Германия ажойиб терма жамоа эканлигини айтди, мен ҳам шу фикрдаман"
16 nov 2022 17:40
News
Рюдигер: "Винисиус Германия ажойиб терма жамоа эканлигини айтди, мен ҳам шу фикрдаман"
Мадриднинг "Реал" клуби ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер германияликлар Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига қандай ҳолатда яқинлашаётгани ҳақида гапирди.
29 ёшли футболчининг фикрича, Германияда ажойиб жамоа йиғилган, унинг бразилиялик жамоадоши Винисиус ҳам бунга қўшилади.
"Мен Винисиус билан гаплашганимда, у доим менга: "Сизда ажойиб терма жамоа бор" дейди. Мен ҳам шу фикрдаман. Жамоамиз кучли, ёшлик ва тажриба уйғунлашган", – деди Рюдигер.
Эслатиб ўтамиз, Германия Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Испания, Коста-Рика ва Япония терма жамоалари билан тўқнаш келади. Немислар турнирдаги очилиш ўйинини 23 ноябрь куни Японияга қарши ўтказишади.
Link :
Source : Sport Bild
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments