Latest news

21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  8 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  29 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз” News

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз”

Бу йилги чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган “аждарлар” янги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
Жамоа 2014 йилги мавсумда уч фронтда курашадиган бўлмоқда. Шу боис Рўзиқул Бердиев футболчиларни эртароқ йиғишга қарор қилди.

- Рўзиқул ака, жамоангизнинг дастлабки йиғинни бошлагани ҳақида эшитдик. Бу ҳақда ўзингиз батафсил маълумот бериб ўтсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди?
- 10 декабрь куни футболчиларни йиғдик ва Ташкентда тиббий кўрикдан ўтилди. Кечадан бошлаб эса, Қаршидаги базамизда тўпланиб, машғулотларга киришилди. Бу ердаги йиғинимиз 25 декабрга қадар давом этади ва шундан сўнг, янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатга дам берамиз.

- Таркибда қандай ўзгаришлар борлиги бугунги кунда мухлисларнинг диққат эътиборида турибди. Шу боис аввало бу хусусда ўзингиздан эшитсак?

- Ҳозирча, жиддий янгилик бор дея олмайман. Ижара асосида “Қизилқум”да тўп тепган Элдор Бойматов ва “Динамо”даги Нодир Саноқулов яна жамоамизга қайтди.

- Клубни тарк этган футболчилар ҳам бўлса керак?
- Йўқ, ҳеч кимга жавоб бермадик. Бу кейинги йиғинларимизда ойдинлашади. Лекин аниқ номларни айта олмайман.

- Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси асосий рақиби бўлмиш “Бундёкор”дан Нестеров, Ғофуров, Тўраев ва Ҳасановни олиб ўз сафини сезиларли тарзда кучайтиришга эришди. Айтингчи, Сиз бошчилик қилаётган “Насаф”дан қандай ҳаридларни кутишимиз мумкин?
- Тўғри, “Локо”ни янги ҳаридларини эшитдим. Биласизми, таркибда у қадар жиддий ўзгаришлар қилмаймиз. Лекин селекция жараёнида биз ҳам қараб турмаймиз. Албатта янги футболчилар бўлади.

- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар деб қайси позицияларни кўрсатган бўлардингиз?

- Бундай позициялар йўқ эмас. Айнан қайси чизиқларга футболчилар олиш кераклигини ўйлаб қўйганмиз. Бироқ айни пайтда бу тўғрисида айтмай турганим маъқул. Вақти келиб, барчаси ойдинлашади.

- Зафар Полвоновнинг “Насаф”га ўтиш имкониятини неча фоизга баҳолайсиз?
- Нима учун айнан Полвоновни сўраяпсиз?

- Чунки, “Олмалиқ” ҳужумчисининг яна “аждарлар” сафига қайтиши ҳақида мухлислар орасида гап сўзлар юрибди?
- Бу ишқибозлар ўртасида учраб турадиган холатлардан биридир. Эмишки, Элдор Суюнов, Шохруҳ Гадоев, ва Артур Геворкян ҳам “Бундёкор”га ўтармиш... Бу аслида бўлмаган гап. Ишонч билан айта оламанки, бу футболчилар жамоамизда қолади. Тўғри, Полвонов бу йил сермаҳсуллик кўрсатди. Лекин унга қизиқиб, таклиф ҳам юбормадик.

- “Насаф” кейинги йил ОЧЛда ҳам иштирок этадиган бўлди. Мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўрилади?
- Иккинчи йиғинимиз январь ойиннинг дастлабки ҳафталарида Қаршида старт олади. Бу ерда 15 кун шуғулланамиз. Ушбу йиғинлар давомида пойтахтга бориб, синов-назорат ўйинларида ҳам қатнашамиз. Шунингдек режамизда Туркия йиғини ҳам ўрин олган. Хориждаги йиғинда асосий эътибор ўртоқлик ўйинларига қаратилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика