Latest news

16:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  1 16:02Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   22 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" Муртозаев учун 2 миллиард сўм сўради" News

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" Муртозаев учун 2 миллиард сўм сўради"

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




"Пахтакор" биздан кучли эканини ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам кўрсатди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Жамоавий ўйин ҳам, индивидуал ҳаракатлар ҳам юқори. Буни амалда ҳам кўрсата олишди. Иккинчи голдан кейин биз навбатдаги ўйинни ўйлаб ўзгаришларни амалга оширдик.

Ҳозир ўйинлар ораси қисқа, "Пахтакор"га қарши ўйинда кўп куч йўқотишни истамагандик. Ўзгаришлар қилинганидан кейин ўйинимиз мазмуни йўқолди. Олдинлари "Пахтакор"га қарши баҳсда боримизни берардик ва кейинги ўйинни ўйламасдик. Аммо ҳозир вазият бошқача. Уч кун олдин ўйнайдик, яна уч кундан кейин "Бунёдкор"га қарши ўйнаймиз.

Абдураимовни қайтариш режамизда йўқ эди, Муртозаев борасида "Машъал"га таклиф билан чиқдик. Аммо Муборак клуби унинг трансферини сотиб олиш учун биздан 2 миллиард сўм сўрашди. Ҳумоюнни БАА клубидан ҳам таклиф борлигини айтишганди. Ҳозирги вазиятда бу суммани тўлай олмаймиз ва таркибимизда бор футболчиларга таянамиз", - дейди Бердиев.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика