"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди
15 sep 13:28
News


"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди
Терма жамоада ўйнаш тажрибасига эга бразилиялик ҳимоячи Ренан Лоди ўз ташаббуси билан "Ал Ҳилол"ни тарк этди.
Бу ҳақда "Globo" нашри ёзмоқда.
Лоди жамоага 2024 йилнинг январида келиб қўшилган ва 3,5 йиллик шартнома имзолаган. Бу йилги мавсумолди машғулотларидан сўнг футболчи Саудия Арабистони чемпионатида ўйнай олмаслигини билиб қолди. Футболчи тақиқни олиб ташлашга ва жамоа раҳбарияти билан келишишга ҳаракат қилди, аммо ҳеч нарсага эриша олмади. Кейин ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашиб, ватанига қайтишга қарор қилди.
Чемпионатда рўйхатдан ўтмаган Лоди ўз касби билан шуғулланиш имкониятидан маҳрум бўлгиси келмади.
Саудия Арабистони клуби аллақачон барча зарур қонуний чораларни кўришини маълум қилган.
Link :
Source : Globo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments