Latest news

19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  4 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  6 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  11 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  26 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0

Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бухоро" билан ўйиндан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда ҳужумдаги ўйинимиз қовушмади. Биргина зарбани ҳисобга олмаганда бошқа вазиятларимиз бўлмади. Йигитларга стандарт вазиятларда эътиборлироқ бўлишни айтгандик. Стандарт вазиятдан гол урдик ва эътиборсизлик сабаб стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман", - дейди Рўзиқул Бердиев. 


- Таркибда ўтган ўйинга қараганда ўзгаришлар бўлди. Бу "Бухоро"дан келиб чиқиб тузилдими?

- Таркибимиздан келиб чиқиб схемада ҳам ўзгаришга қўл урдик. Ўйинга энг яхши тайёр бўлган футболчилардан схема тузишга ҳаракат қилдик. Бугунги қароримиз шу билан боғлиқ. 

- Стефан Чолович ўтган йили иккинчи даврада келиб катта ёрдам берган эди. Бугун ҳам захирадан тушгач ўйинни кескин ўзгартириб юборди. Унинг ўйини ҳақида...

- Чолович ва Кенжабоев бугунги режамизда бор эди. Булар асосан қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилади. Чоловичнинг ҳолати яхши. Фақат бугунги схемамизга тушмагани учун иккинчи бўлимда ўйини кучайтиришга туширишга қарор қилдик.



- "Насаф"нинг кейинги пенальтиларини Черан амалга оширадими?

- Черан бугунги ўйинда биз кутган ўйинни қила олмади. Нафақат пенальти балки ўйинда ҳам камчиликлар бўлди. Балки ҳамма ўйинда тўлиқ ўйнаётгани учун чарчоқ кузатилаётгандир. Унга ишонишда давом этамиз. Черан Ўзбекистонда жарималарни амалга оширадиган энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. 

- "Насаф" бир неча кун олдин кубокдаги юришини бошлади. Кетма-кет кубоклардаги ғолибликдан сўнг ўтган йили омадсиз қатнашди. Бу йил жамоа кубокда курашадими? 

- Ўтган йили чемпионликни мақсад қилиб кубок ва ОЧЛ ўйинларига иккинчи даражали бўлиб қараган эдик. Буни очиқ айтиш керак. Бу йил ундай бўлмайди. Ҳар бир турнирда ютуққа эришиш учун ҳаракат қиламиз.



Rating: +8   

Comments

+3   
19 apr 23:54:35
DRAKON
энди бу ёғига бушашманглар урто Бердиев,Насаф энди узини жонажон 1уриндаги жойига келди,бу ёғига хар бир уйинда мақсад фақат 3 очко деб уйинга тушинглар,бундан бу ёгига камида яқин тақибчидан 9-10 очкога илгарилаб кетмагунча жамоани дуранг хам қониқтирмайди,хар бир уйинни охирги уйиндек хис қилиб фақат ғалаба учун уйнанглар,утган йилгидек энг яқин тақибчилардан камида 9 очкога илгарилаб кетсанглар кейин сал босимсиз уйнасангла булади,очколар буйича анча илгарилаб кетсанглар кейинига битта яримта уйинда дурангга ёки маглубиятга учрасанглар хам 1 уриндаги уринларнгни юқотиб қуймайсизлар,ОМАД!
+1   
20 apr 12:45:38
Ravshan Nabiyev
Reply to comment by Ishqiboz Muhlis
Пахтакор ва Андижонга рахмат айтинг Рўзиқул топилмалар бюросидай. Черан ва Хебай учун. Ўзингиз ҳам топинг янгиликларни бошқаларни пиширган ошини емай.
Ака черан биринчи марта узб га келганда насафда 4 йил уйнаб кейен Пахтакор га кетган.
+1   
20 apr 08:52:43
ArsaBarsa
Reply to comment by Ishqiboz Muhlis
Пахтакор ва Андижонга рахмат айтинг Рўзиқул топилмалар бюросидай. Черан ва Хебай учун. Ўзингиз ҳам топинг янгиликларни бошқаларни пиширган ошини емай.
Cheranni ilk marta Nasaf olib kelgan. Keyin Paxtakorga ketgan. Hebayga kelsak hali hech narsa qilmadi jamoa uchun. Kecha ilk marta 10 daqiqacha tushdi va deyarli hech narsa qilmadi.
+1   
20 apr 07:33:01
Davron Jenjayev
Reply to comment by Ishqiboz Muhlis
Пахтакор ва Андижонга рахмат айтинг Рўзиқул топилмалар бюросидай. Черан ва Хебай учун. Ўзингиз ҳам топинг янгиликларни бошқаларни пиширган ошини емай.
voy aylanib keteda sizdan cherandan tortib markogacha ruziqul topilmasi
+1   
20 apr 07:19:05
Аббосхужа
Reply to comment by Ishqiboz Muhlis
Пахтакор ва Андижонга рахмат айтинг Рўзиқул топилмалар бюросидай. Черан ва Хебай учун. Ўзингиз ҳам топинг янгиликларни бошқаларни пиширган ошини емай.
Черан аслида биринчи бўлиб Насафга келмаганмиди.?
+1   
20 apr 06:23:25
BOBIRBEK_URINOV
Насаф илдам юришда давом этавер Аллох мархамат килсин. Рузикул Бердиев Насафни фахри жуда огир кунларда хам Насафни етакчилар каторида юришига сабабчи булди. Озгина совукконлик ва хужумкорлик етишмаябти. Уйлайманки мавсум урталарида хаммаси уз урнида тушиб кетади.
ОМАД НАСАФ!!!
   
20 apr 19:15:27
Davron Jenjayev
Reply to comment by Ishqiboz Muhlis
Топиш бошка унга ишлов бериш бошка.
xa baxashganni foydasi yuq
-1   
20 apr 10:07:36
Ishqiboz Muhlis
Reply to comment by Davron Jenjayev
voy aylanib keteda sizdan cherandan tortib markogacha ruziqul topilmasi
Топиш бошка унга ишлов бериш бошка.
-3   
20 apr 07:06:20
Ishqiboz Muhlis
Пахтакор ва Андижонга рахмат айтинг Рўзиқул топилмалар бюросидай. Черан ва Хебай учун. Ўзингиз ҳам топинг янгиликларни бошқаларни пиширган ошини емай.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика