Latest news

08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  0 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  0 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  3 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  2 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  1 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0

Рўзиқул Бердиев: "Финал вилоятлардаги стадионда катта байрам сифатида ўтказилса яхши бўларди" News

Рўзиқул Бердиев: "Финал вилоятлардаги стадионда катта байрам сифатида ўтказилса яхши бўларди"

Маълумки 25 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги финал ўйини бўлиб ўтади. Бўлажак баҳсни Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилишини ПФЛ яқинда маълум қилганди.
Лекин бу борада масала тўлалигича аниқ бўлиб улгурмаган кўринади. Боиси кейинги йил ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ушбу аҳамияти юқори бўлган финал ўйинини қашқадарёлик кўплаб мухлислар вилоятда, хусусан Самарқанддаги "Динамо" марказий стадионида ўтказилишини талаб қилиб, ЎФФга ёзма равишда мурожаат қилган.

Аслида "Насаф" аъзолари бунга нима дейди? Бу борада дастлаб, бош мураббий Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- ПФЛ мавсум бошида Кубок финалига қайси жамоа чиқишидан қатъий назар, аввалдан стадион номини регламентда кўрсатиб ўтади", - дейди Рўзиқул Бердиев. "Бу йилги финал баҳси "Пахтакор" стадионида ўтиши кутилмоқда. Лекин билишимча, қашқадарёлик бир қатор ишқибозлар ПФЛга бу борада ёзма равишда мурожаат қилиб, "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсини Самарқандда ёки бошқа вилоятда ўтказилишини сўрашган.

- Шахсан сиз бунга қандай қарайсиз?

- Кубок финали илгари асосан Тошкентда ўтказилиб келинган. Менимча вилоятдаги стадионларда, минглаб мухлислар қаршисида, катта байрам сифатида ўтказилса янада қизиқарли бўларди. Мухлислар бундай аҳамияти юқори бўлган ўйинларни трибунаси тўлган стадионларда ўтишини жуда жуда хоҳлайди. Барибир бу йилги финал ўйини, яна пойтахтда ўтказилса керак. Сабаби йил бошида регламентда шундай дейилганди. Очиғи, 25 сентябрь куни финал қаерда ўтса ҳам ўша ерда ўйнашга мажбурмиз. Буни ЎФФ қилади.

- Финал ўйинига жамоангизнинг тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Ҳаммаси режа асосида. Биргина муаммо бу  охирги пайтларда футболчиларимизнинг тез-тез жароҳатга йўлиқаётганидир. Кубок баҳсида иккала жамоада ҳам имконият тенг.

- Финал баҳсидан олдин, "Насаф"ни яна бир муҳим ўйин кутиб турибди. Яъни жума куни ўз майдонингларда "Пахтакор"ни қабул қиласизлар?

- Ҳа, чемпионат тақвимига кўра, кетма-кет учта қийин ўйинларни ўтказишга мажбур бўлмоқдамиз. Бундан олдин сафарда "Локомотив" билан ўйнагандик. Унга бир нечта жароҳат туфайли йўқотишлар билан боргандик. Шу боис бу бизга жиддий муаммо келтириб чиқарди. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам Шохруҳ Гадоев билан Шуҳрат Муҳаммадиев ёрдам бера олмайди. Муҳаммадиев менимча финалга қадар тўлиқ тайёр холатга келади. Илҳом Шомуродовнинг жароҳати эса у қадар жиддий эмас.  

- "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин, футболчиларни кейинги ўйинларга тайёрлаб бориш осон бўлмаётгандир?

- Албатта, мағлубият ҳеч кимга ёқмайди. Лекин биз футболчилар билан суҳбатлашдик ва Тошкентда учралган мағлубиятни тезроқ унитиб, кейинги муҳим учрашувларга эътибор қаратиш кераклигини уқтирдик.

Жаҳонгир Мирзо суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика