Latest news

21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  0 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  2 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  27 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  35 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  13 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11

Рўзиқул Бердиев: "Эртага мавсумнинг энг муҳим ўйини бўлади" News

Рўзиқул Бердиев: "Эртага мавсумнинг энг муҳим ўйини бўлади"

«Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2013 финал учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Рўзиқул Бердиев ва Эркин Бойдуллаев иштирок этишди.
“Эртага мавсумдаги энг муҳим ўйинни ўтказамиз. Шу пайтгача уч марта финалдан қуруқ қайтганмиз. Эртанги рақибимиз кучли таркибга эга жамоа ҳисобланади. Бу сафар мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Бердиев.

“Жамоамиз эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр”, - дейди Бойдуллаев.

- Жамоанинг руҳий тайёргарлиги қандай? “Пахтакор” билан ўйинда жамоа яхши кўринмади.

- Ўйиндан кейин йигитлар билан гаплашдим. Олдимизда Кубок финали тургани учун йигитлар ўзларини аяб ўйнашди. Қолаверса, жароҳатланган футболчилар ҳам бўлди. Аввалги баҳсларни эсдан чиқарган ҳолда эртанги беллашувга эътибор берамиз.

- Аксар ҳолларда жамоа иккинчи бўлимда ўйинни ташлаб юбораётгандек...

- Бу жисмоний ҳолат билан боғлиқ эмас. 120 дақиқа ўйнашга тайёрмиз. Футболда руҳият катта роль ўйнайди. Лекин бўдиб ўтган баҳсларни эртанги ўйин билан солиштира олмаймиз.

- Ҳамкасбингиз Геворкянга катта эътибор қаратишини айтиб ўтди. Сизда бошқа режа борми?

- Ундай бўлса яна яхши (кулади). Биз жамоавий ўйин кўрсатамиз Геворкяндан ташқари яна бир нечта футболчиларимиз бор ва улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бизда ўйин тақдирини ҳал қила оладиган бошқа футболчилар ҳам бор. Лекин Геворкян ҳақида илқ фикр билдира оламиз. Бундай футболчини ҳамма жамоа ўз таркибида кўришни истайди.

- Эртага Кубок қўлга киритилса нима қиласизлар?

- Банкет (кулади). Қашқадарё аҳли бу ўйинни ютишимизни жуда истаяпти.

- Дисквалификация қилинган Мақсуд Каримовнинг ўрнини қандай тўлдирмоқчисиз?

- Керак бўлса учта ҳимоячи билан ўйнаймиз.

- Жароҳатдан тузалган Кенжа Тўраевни таркибда кўрамизми?

- Ҳозир у умумий гуруҳда ишлаяпти. Вазиятга қараб майдонга тушиши мумкин.

- Бу йилги ишингиз анча яхши кечаяпти...

Эркин Бойдуллаев: - Бунинг учун устозларимга раҳмат. Кумиков, Демьяненко, Баҳром Ҳакимов каби мураббийлар қўл остида тўп сурдим. Лекин ҳали ўз устимда кўп ишлашим керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика