Latest news

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  20 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

Рўзиқул Бердиев: "Бугун водийдан қайтиб, яна водий сари отланадиган бўлдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Бугун водийдан қайтиб, яна водий сари отланадиган бўлдик"

Ўзингизга маълум, бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди ва кейинги босқичга чиққан барча жамоаларнинг номлари ҳам аниқ бўлди.

Барча учрашувлар ниҳоясига етганидан сўнг қуръа ташланди ва унинг натижасига кўра жамоамиз яна бир бор водийга сафар қиладиган бўлди. "Аждарлар" Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси меҳмони бўлади. Маросим якунлаганидан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг қуръа натижалари ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

“Кеча Андижонда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг бугун тушга яқин Қаршига етиб келдик. Кейинги босқичда ўз уйимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз деб умид қилгандим, лекин қуръа шуни кўрсатдики бугун водийдан қайтган бўлсакда яна водийга кетадиган бўлдик.

Барчага маълум, бу йилги Ўзбекистон кубоги финали Наманганда бўлиб ўтади. Табиийки мезбонлар ҳам шунга яраша ўйин кўрсатади. Ваҳоланки "Навбаҳор" жамоаси ўз уйида яхши футбол намойиш этади. Мухлислар қизиқарли ва шиддатли баҳсга гувоҳи бўлишади деб ўйлайман" — дейди Рўзиқул Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" — "Насаф" учрашуви 12 декабрь куни соат 16:00да Намангандаги "Марказий" стадионида бошланади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика