Latest news

01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  0 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11

Рўзиқул Бердиев: “Бугун мухлислар 12- ўйинчимизга айланишди” News

Рўзиқул Бердиев: “Бугун мухлислар 12- ўйинчимизга айланишди”

Матбуот анжуманиннинг иккинчи қисми “Насаф” бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан кечди.
-Бугунги ўйинимизда бизни Қашқадарёнинг ҳар бир бурчагидан мухлислар келиб бизни қўллаб-қувватлаб, ҳақиқий маънода 12-ўйинчимизга айланишди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча ўз минатдорчилигимни билдираман. Бугунги ғалаба барчамизники. Ўйлаймизки, бугун ишқибозлар стадионни хурсанд ҳолда тарк этишди. Футболчиларимиз ҳам ўзларини ҳар томонлама кўрсатишди ва муҳим ғалабага эришдик,- дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. – Ўйинга келадиган бўлсак, биз “Пахтакор”нинг ўйинларини чуқур тахлил қилган эдик. Ҳар бир чизиқдаги ўйинчисини мукаммал ўрганган эдик. “Пахтакор” кучли таркибга эга жамоа. Ҳар қандай майдонда, ҳар қандай рақибга қарши ўз ўйинини кўрсата олади. Шу боис бугунги ўйиндаги вазифалармиздан бири- меҳмонларни ўз ўйинларини намойиш этишга йўл қўймаслик эди. Йигитлар талабимизни яхши бажаришди. Майдоннинг ҳар бир қаричида кескин кураш кечди. Ва шуни ҳисобига биз ҳақли равишда финал йўлланмасини қўлга киритдик, деб ўйлайман. Бу адашмасам тўртинчи бор финалга чиқишимиз. Аввалги финалларнинг барчасида мағлуб бўлганмиз. Лекин бу гал шу қора анъанага чек қўйиб, мухлисларни хурсанд этиш ниятидамиз. Финалда “Бунёдкор”га қарши тўп тепамиз. Рақибимиз ҳар томонлама шаклланган, таркиб борасида юртимиздаги энг етакчи жамоа ҳисобланади. Шунга қарамай ўйин бобида “Бунёдкор”га рақобатлаша оламиз.

-Иккинчи бўлим аввалида етакчи футболчиларингиздан бири Гадоев жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг аҳволи қандай?
-Ҳозир унинг ҳолати ҳақида менга хабар беришди. Шоҳруҳнинг оёғининг кичик панжасига жиддий жароҳат олган. Камида икки-уч ҳафта майдонга тушолмаслиги мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика