Latest news

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик"

Суперлиганинг 5-турида қолдирилган "Насаф" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Суперлиганинг барча жамоалари кучайиб бормоқда. Биринчи даврани жамоамиз яхши ўтказди. Ҳа, балки айрим жойларда очко йўқотгандирмиз. Аммо умумий олганда илк давра яхши ўтди. ОЧЛ ўйинларини ҳам қўшсак, биринчи даврада 20га яқин ўйин ўтказиб, шуларнинг иккитасида мағлуб бўлибмиз. Ўйлайманки, бу жамоамиз учун яхши натижа. Ҳозир ҳар бир жамоа ўйинларга яхши тайёрланиб, кураш таклиф қилмоқда. 

Мана, "Сурхон" ҳам бугун бизга яхши қаршилик кўрсата олди. Биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, ҳужумларда самарали бўлдик. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда кўпроқ гол уришимиз керак эди. Бироқ сўнгги пасни берадиган ўйинчи топилмади. Ўйлайманки, рақибдан устунлик қилдик. "Сурхон" дарвозамиз олдида вазиятлар ярата олмади. Йигитларга миннатдорлик билдирамиз ва мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Кетма-кет уч дурангдан кейин ғалабани анча кутдик.

- Биринчи давра якунланди. Иккинчи даврага режалар қандай? Трансфер ойнасида янгиликлар бўладими?

- Йигитларга режаларни айтдик. Ҳозир уларга бир ҳафта дам берамиз. Шундан кейин иш жараёнини бошлаймиз. Ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар бўйича селекция ишларини олиб боряпмиз. Бу масалада раҳбарият билан гаплашамиз. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика