Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  24 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  412 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

"Ростов" президенти Шомуродовни 15 миллион еврога ҳам сотмоқчи эмас News

"Ростов" президенти Шомуродовни 15 миллион еврога ҳам сотмоқчи эмас

Россиялик таниқли журналист, инсайдер Нобель Арустамян ўзининг "YouTube"даги саҳифасида "Ростов" клуби ҳақида влог тасвирга олиб, унда клуб раҳбарияти, мураббий Карпин ва футболчилар билан жамоа атрофидаги хабарлар, чемпионат борасида бафуржа гаплашган.

Суҳбат чоғида Нобель Арустамян "Ростов" президенти Арташес Арутюнянцга трансферлар, хусусан Шомуродовнинг трансфери бўйича эҳтимолий таклифлар ҳақида сўраган. Арташес Арутюнянц қайсидир жиҳатдан бу жамоанинг Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқиш ёки чиқмаслигига боғлиқлигини айтиб, ҳозирда Шомуродов ёки Норманн каби футболчиларни сотиш ҳақида ўйламаётганини таъкидлаган.

Қуйида ўша суҳбатдан парча:

Нобель Арустамян: - "Ростов" Европа лигасида мамлакат шарафини ҳимоя қилиши ва Шомуродов ёки Норманн трансфери бўйича таклифларни қабул қилиши ўртасида чегара борми?

Арташес Арутюнянц: - Агарда биз Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқсак, унда ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмаймиз. 


Нобель Арустамян: - Дейлик, масалан 15 миллион евро атрофидаги таклифларга ҳам рад жавобини берасизми?

Арташес Арутюнянц: - Майли, таклифни қабул қилдик дейлик. Унда Европа лигаси гуруҳ босқичида кимлар билан ўйнаймиз?


Нобель Арустамян: - Шу боисдан ҳам мен сиздан сўрадим...

Арташес Арутюнянц: - Биз аввал бир мавсумни ўтказиб олайлик. Кейинчалик трансферлар бўйича бир тўхтамга келамиз. Европа лигаси квалификацияда қандай иштирок этишимизни кутайлик. Кейин кўрамиз. Ҳа айтганча, агарда воқеалар ривожи биз истагандек бўлмаса ҳам "Ростов" футболчиларини трансфер қилиши ҳақида ким айтди? Журналистлар бундай маълумотларни қаердан олишади, тушунмайман. Ҳа, бизнинг футболчилар бўйича қизиқиш, сўровлар кўп. Музокаралар бўлмоқда, агентлар келишади ва ҳоказо. Биз ҳеч қаерга шошилаётганимиз йўқ. Бизга бу жамоани қуриш, шакллантириш осон бўлгани йўқ. Катта куч, кўп пул, энергияларимиз ва вақтимизни сарфладик. Барчасини бир деганда сотиб юборишимизга ишонасанми?


Нобель Арустамян: Йўқ албатта/

Арташес Арутюнянц: Сен мени биласанку!

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика