Latest news

09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  1 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  6 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  9 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  6 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  40 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   38 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11

Роналдунинг хайрлашув мактуби News

Роналдунинг хайрлашув мактуби

Португалиялик суперюлдуз Криштиану Роналду Мадрид клубини тарк этиши арафасида мухлисларга хайрлашув хатини ёзди.

«Реал Мадрид» ва Мадрид шаҳридаги ўтказган йилларим, балки, ҳаётимдаги энг бахтли дамлари эди.

Клуб, мухлислар ва шаҳардан жуда миннатдорман. Муҳаббатингиз ва менга бўлган эътиборингиз учун раҳмат айтмоқчиман.

Аммо ҳаётимдаги янги босқични бошлаш фурсати етди деб ўйлайман. Шу боис клубдан мени қўйиб юборишни сўрадим. Бу менинг истагим ва шу боис барчадан, айниқса мухлислардан мени тушунишларини сўраб қоламан.

Биргалкда ажойиб 9 йилни ўтказдик. Бу ғаройиб 9 йил эди. Бу босқич қийинлигига қарамай қизиқарли ва шиддатли бўлди, сабаби «Реал»даги талаблар ва мажбурият жуда улкан. Аммо ушбу ғаройиб тарзда футболдан завқ олганимни ҳеч қачон унутмайман.

Майдонда ва кийим алмаштириш хонасида ажойиб шерикларим бор эди. Қойилмақом мухлисларимизнинг мададини доим ҳис қилганман, биргаликда беш йилда 4 марта ва уч бор кетма-кет ЕЧЛда ғолиб бўлдик. Улар билан бирга тўртта «Олтин тўп» ва учта «Олтин бутса»га эга бўлдим.

«Реал» – катта ва ўзгача клуб. У менинг ва бутун оиламнинг юрагини забт этди. Ҳозир олдингидан ҳам кўра кўпроқ барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман: бутун клубни, президентни, раҳбарларни, шерикларимни, барча мурабийларни, шифокорларни, физиотерапевтларни ва майда деталларга эътибор қилиб клуб фаолиятида катта ўрин тутадиган барча ажойиб ходимларга раҳмат.

Кўп ўйладим ва янги давр учун вақт келганини тушундим. Кетаяпман, аммо қаерда бўлсам ҳам бу футболка, бу эмблема ва «Сантьяго Бернабеу» мен учун қадрли бўлиб қолади.

Барчага раҳмат. Албатта 9 йил олдин ушбу стадионда илк бор айтганимдек, такрорлайман:

¡Hala Madrid!

Rating: +166   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика