Ривалдо: “ВАР ва “Реал” ҳақида гапириб, Бартомеу мухлислар олдида ўзини оқламоқчи бўлмоқда, у ОАВни чалғитмоқчи”
09 jul 2020 22:00
News
Ривалдо: “ВАР ва “Реал” ҳақида гапириб, Бартомеу мухлислар олдида ўзини оқламоқчи бўлмоқда, у ОАВни чалғитмоқчи”
Каталонияликлар собиқ футболчиси Ривалдо “Барселона” президенти Хосеп Бартомеунинг ВАР ҳақидаги фикрига муносабат билдирди.
“Баъзан ҳакам ёки ВАРнинг қарорлари туфайли хафа бўлишингиз мумкин, аммо Бартомеунинг “Реал”га қандайдир ён босиш бор, деган гапларига қўшилмайман. Шунчаки, Хосеп ОАВни ўз клубидаги муаммолардан чалғитмоқчи.
Бартомеу ВАР орқали мухлислар олдида ўзин оқламоқчи бўлмоқда, гўёки, муаммо у, футболчилар ё мураббийда эмаслигини кўрсатишга уринмоқда. Ўйлашимча, “Барселона”нинг муаммолари ВАР ва ҳакамларда эмас, балки футбол сифати билан боғлиқ. Биз эса уни яхшилашимиз ва дунёдаги барча хуш кўрадиган услубни қайтариб беришимиз керак бўлади”, дея қайд этган бразилиялик.
Link :
Source : euro-football.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Comments