Ривалдо: "Мессини сотмасдан "Барселона" жуда катта хато қилди"
29 jan 2021 22:44
News
Ривалдо: "Мессини сотмасдан "Барселона" жуда катта хато қилди"
"Барселона"даги молиявий ҳолат Коутиньонинг кетишига таъсир қилиши мумкин. Пандемияга қадар ҳам "Барселона"нинг молиявий ҳолати унчалик яхши эмасди. Шу сабабдан клуб бир неча муҳим футболчиларини сотиб юборишини кутяпман.
"Барселона" Мессини сотмасдан хато қилди. Унинг шартномаси борлигида пуллаб юбориш керак эди. Қаранг, "Реал" Роналдуни вақтида "Ювентус"га 100 млн евро эвазига сотиб юборди. Гарчи, "Барселона" учун кўп иш қилган бўлса-да, клуб энди молиявий ҳолатини ўйлайдиган пайт келди.
Коутиньо аниқ кетади, унинг "Барса"даги даври якунланган. Унга Англиядан қизиқишлар бор, "Барселона" ёзда яхши нархга сотиб юбормаса, молиявий ҳолат янада ёмонлашади. Шунингдек, Гризманн ва Дембелени ҳам сотиб юборилиши керак, деб ҳисоблайман.
Бразилиялик футболчи Испанияда ўзини кўрсата олмади. Ўз вақтида уни барча топ-клублар ўз таркибида кўришни истаганди. Менимча, ҳали ҳам шундай бўлади", - деди Ривалдо.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments