"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда
17 may 2024 19:00
News
"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда
Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар бермоқда.
Ўтган ҳафта франциялик футболчи жорий мавсум якунида ПСЖ билан хайрлашаётганини расман эълон қилганди. Унинг клуб билан шартномаси июнь ойида якунига етади.
Мбаппе кейинги мавсум қаерда ўйнаши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо унинг "Реал"га ўтишига шубҳа йўқ. Оммавий ахборот воситалари бу ҳақда бир неча ойдан бери хабар бериб келмоқда.
Мадрид клуби бу хабарларни Чемпионлар Лигаси финалидан кейин тасдиқлаш ниятида. "Боруссия" билан "Уэмбли"да бўладиган ўйин 1 июнга белгиланган.
"Marca" хабарига кўра, "Реал" келаси ҳафта Мбаппенинг расмий тақдимотини ўтказмоқчи. Бу 3 июндан 9 июнгача бўлган оралиқда содир бўлади.
Шу тариқа ҳужумчи "Сантьяго Бернабеу"га Евро-2024гача етиб келиши кутилмоқда. Вақт кўп эмас, чунки 5 ва 9 июнь кунлари Франция терма жамоаси ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Германиядаги мусобақа бошланишидан олдин Дидье Дешам шогирдлари Люксембург ва Канада билан учрашади.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments