Latest news

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  1 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  9 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Равшан Ҳайдаров: "Ёш болаларча хатолар туфайли мағлуб бўлдик" News

Равшан Ҳайдаров: "Ёш болаларча хатолар туфайли мағлуб бўлдик"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.




"Қийин ўйин ўтказдик. Таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди. Афсуски уч футболчимиз майдонга туша олмади. Шунга қарамай биринчи таймда ёмон ўйнамадик, қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлим бошида ўз хатоларимиз туфайли иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейингина ўзимизга келдик ва гол уриб рақибга босим уюштирдик. Иккинчи таймда 20-30 жамоамиз ёмон ўйнамади. Афсуски мағлуб бўлдик. Таркибдаги жароҳат олган ва касалларни тузатишга ҳаракат қиламиз.

Иккита гол ўтказгач йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, шу боис йигитлар олдинга ўтиб ҳужумкорликни оширишди. Аксига олиб Касьян жароҳат олди ва уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

Майдонга тушган ёшлар ёмон ўйнашмади, шижоатлари сезилиб турибди. Мана шу шижоат эвазига ҳам рақибни ўз жарима майдони ёнига "қамаб" қўйдик.

Ҳимоядаги қўпол хатоларни таҳлил қилиш керак. Ёш болаларча хато қилдик", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика