Latest news

08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  1 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  3 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  6 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  19 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1

Равшан Ҳайдаров: "Бу унвон бизга куч-ғайрат бағишлайди" News

Равшан Ҳайдаров: "Бу унвон бизга куч-ғайрат бағишлайди"

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланиши эълон қилинди.

Ушбу қувончли хабардан сўнг, Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

- Авваламбор, ватанимиз Мустақиллик байрами арафасида Президентимиз камтарона хизматларимни эътироф этиб, фахрий унвон билан тақдирлаганлари учун юртбошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мазкур унвон – улкан ишонч ва масъулият деганидир. Бу халқаро майдонларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш, ўзбек спорти обрўсини юқори чўққиларга олиб чиқишга туртки бўлади.

Шунингдек, ушбу унвон ёш авлодни ватанга садоқат, она-юртга муҳаббат ҳисси билан тарбиялашда, уларни кучли ва истеъдодли футболчи бўлиб етишишида янада кўпроқ меҳнат қилишимизга куч-ғайрат бағишлайди.

Халқимизни мамлакатимиз истиқлолининг шонли санаси билан табриклайман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика