Latest news

21:22"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  0 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  26 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 20:31"Ипсвич Таун" — "Манчестер Юнайтед". Бруно, Рэшфорд ва Каземиро асосий таркибда  2 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  5 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   1 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  6 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  7

Равшан Ҳайдаров: "Мавсум тараддуди, футболчиларнинг ўтиши ва легионерлар ҳақида" News

Равшан Ҳайдаров: "Мавсум тараддуди, футболчиларнинг ўтиши ва легионерлар ҳақида"

Самарқанднинг “Динамо” клуби жорий мавсумни 8-ўринда якунлади.
Эндиликда ишқибозлар бу жамоадан янада юқори ўринларни кутиши табиий. Буни яхши тушуниб турган бош мураббий Равшан Ҳайдаров енг шимариб ишга киришган. Жамоанинг дастлабки йиғини бошланиши арафасида Равшан Акмаловични суҳбатга тортдик.

- Равшан ака, олий лига жамоалари бирин кетин мавсум тараддудини бошлаб юборишмоқда. Сиз бошчилик қилаётган “Динамо”нинг бу борадаги режалари қандай?

- Бугундан Самарқандда ёшлар ўртасида кичик йиғин ташкил этдик (суҳбат 17 декабрь куни бўлиб ўтган – И.Р).  22 декабрга қадар давом этадиган ушбу йиғинда 1994 йил ва ундан кичик бўлган йигитлар иштирок этмоқда. Бундан кўзланган мақсад – вилоятда ўсиб келаётган иқтидорлиларни саралаб олиш ва уларни келгусида “Динамо” ёшлар жамоасига жалб этишдир. Самарқанд вилоятидаги барча футбол мактабларидаги мураббийлар ўз шогирдларини олиб келмоқда. Улар билан кунига учрашувлар ва машғулотлар ўтказилиб саралаб олиш ишлари кетмоқда.

- Бу саралаш йиғини сизнинг бошчилигингизда ўтказилмоқдами?
- Албатта. Мендан ташқари яна “Динамо” мураббийлар штабида меҳнат қилиб келаётган ёрдамчиларим ҳам бор.

- Суҳбатимизнинг асосий қисмига ўтадиган бўлсак, “Динамо”нинг асосий таркиби қачондан машғулотларни бошлайди?
- Биз футболчиларни 22 декабрь куни йиғишни режалаштирганмиз. Дастлабки йиғин 30 декабрга қадар Самарқандда бўлиб ўтади. Шундан сўнг 3 январгача қисқа муддатли таътилга чиқилади. Шу кундан бошлаб эса яна ўз қароргоҳимизда тўпланамиз. Бу сафар 10 кун шуғулланамиз. Кейин ўйинчиларга икки кунлик дам бериб, сўнгра 15 январдан Тошкентда йиғамиз. Февралда эса ПФЛ Кубогида иштирок этишни режалаштирганмиз. Кўриб турганингиздек чемпионат стартига қадар асосан пойтахтда йиғин ташкил этамиз.

- Хорижга чиқиш масаласи ҳам раҳбарият томонидан кўриб чиқилганми?
- Февраль ойига қадар жиддий ишлаб, асосий таркиб ўзагини аниқлаб олишга ҳаракат қиламиз. Агарда таркибимиз мукаммал кўринишга келтирилса, у холда четга чиқиб йиғин ўтказиб келишимиз ҳам мумкин. Бу масала кейинроқ ҳал бўлади. Муҳими чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш.

- Мавсумлар оралиғида жамоадаги футболчиларнинг келди-кетдиси доимо мухлислар диққат марказида туради. Шу боис айтингчи, “Динамо”да бу борада қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?
- Раҳбарият билан маслаҳатлашган холда, бу йилги таркибимизни сақлаб қолдик. Айримлари билан эса хайлашдик. Булар – Темур Дадашев, Тўлқин Мирзаев, Омад Тойлоқов ҳамда Нодир Саноқуловдир. Албатта сафимизга бир қатор янги ўйинчилар ҳам келиб қўшилади. Кўз остимизга олиб қўйган бир қатор ўйинчилар билан ҳозир музокара кетмоқда. Лекин номларни ошкор этишни кейинроққа қолдираман. Янги футболчилар жамоамизнинг иккинчи йиғинига келишади.

- Дарвозабон Александр Мельничукнинг “Динамо”да қолишидан хабаримиз бор. Ундан ташқари яна хорижлик футболчилар ҳам бўладими?
- Ҳа, Мелничук билан мавсум поёнига етганидан сўнг ўзаро келишувга эришгандик. Легионеримиз юртига кетишдан олдин, яна Самарқандга қайтиб келишини билдирганди. Афтидан унинг ўзига ҳам “Динамо”да ўйнаш ёқиб қолган кўринади. Саволингизнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, хорижлик футболчиларни бизга тавсия қилишмоқда. Балким уларни Тошкентда ўтадиган йиғиларимиз чоғида синаб кўрармиз. Лекин бизнинг асосий мақсадимиз маҳаллий футболчиларимизга эътибор қаратишдир. Агарда хорижлик футболчи ҳақиқатдан ҳам ўзимизнинг ўйинчилардан кучли эканлигини исботласа албатта жамоага оламиз.

- Нигериялик ҳимоячи Девид Ониянинг яна “Динамо”га қайтиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Ўзингизга қолса бу футболчини жамоангизда кўрган бўлармидингиз?
- Бундай миш-мишлар мавсум оралиғида кўп учрайди. Мен сизга айтсам, Ония билан на клуб раҳбарияти на мен аълоқага чиқдик. Футболда ном кўп ҳам ўзини оқламайди. Аввал футболчини синовдан ўтказиш керак бўлади.

- Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар деб қайси позицияларни айтган бўлардингиз?
- Истардимки ҳар бир амплуада жиддий рақобат бўлишини. Бизни кўпинча ҳужум чизиғи ташвишга солади. Айнан шу чизиқда юзага келган муаммони бартараф эта олсак, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

- Йил бошида “Пахтакор”дан ижарага олинган футболчиларнинг кейинги тақдири қандай кечади?
- Ильдар Маматказин, Санъат Шихов, Фарруҳ Шотурсунов ишончимизни оқлади. Шу сабабли ҳам “Пахтакор” билан музокара ўтказиб уларни яна жамоада олиб қолдик.

- Яна бир шогирдингиз Ғулом Ўруновнинг ҳам “Динамо”да кўришни истаётганингиз ҳақида эшитдик?
- Ўрунов маҳоратли футболчи. Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Ғуломга таклиф билан чиққанимизни инкор эта олмайман. Агарда у жамоамизга келса, фойдали ҳаридлардан бири бўлиши аниқ.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика