Latest news

08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  56 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0

Равшан Эрматов ОФК президенти Шайх Салмон билан учрашди News

Равшан Эрматов ОФК президенти Шайх Салмон билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси делегацияси Осиё футбол конфедерацияси президентининг таклифига биноан Манама шаҳрига ташриф буюрди.

Ушбу ташриф давомида ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Равшан Эрматов Шайх Салмонга ЎФA президенти Aбдусалом Aзизовнинг самимий саломлари ва энг яхши тилакларини етказган ҳолда, ЎФA раҳбари бошчилигида Ўзбекистон футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, қўлга киритилаётган сезирали ютуқлар ҳақида сўз юритди. ЎФA биринчи вице-президенти ЎФA ва ОФК ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ишонч ва ҳурмат асосида қурилган эканлигини аълоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан яқин ҳамкорликда кенг кўламли ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишдан ҳар доим мамнун эканлигини айтиб, қитъа миқёсидаги бир қатор нуфузли мусобақалар мезбонлиги айнан Ўзбекистонга ишониб топширилиганлиги Ўзбек футболи оиласини янада бахтиёр этганлигини билдирди.

Ўз навбатида, Шайх Салмон ЎФA раҳбариятининг Ўзбекистонда футболни ривожлантиришда олиб бораётган самарали фаолиятини эътироф этди ҳамда ОФК ва ЎФA ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳамиша содиқ эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Шунингдек, ОФК президенти ўзбек футболида олиб борилган ислоҳотлар, унинг оммавийлигини оширишда қабул қилинаётган қарорларни олқишлаб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига миннатдорчилик изҳор этди.

Rating: -41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика