Latest news

15:37Ўзбекистон U-15 терма жамоаси РФА U-16 билан дуранг ўйнади  0 15:15Эшитдик-да! "Манчестер Сити" "Ланс"дан яна бир футболчи сотиб олмоқчи  0 14:47Эрон ФИФАдан ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўрамоқда  3 14:19"Барселона"да Хулиан Альварес эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирилди  0 13:51Карло Анчелотти: "Реал"дан кейин бошқа клубда ишлашни истамадим"  0 13:26"Арсенал" янги ҳужумчи топди  0 12:58Испания терма жамоаси Аргентина ўрнига тезда янги рақиблар топди  2 12:30Манба: "Барселона" Флик билан шартномани узайтиради  0 12:01"Нефтчи"нинг грециялик мураббийи: "Соврин қўлга киритиш — бу таърифлаб бўлмайдиган туйғу"  7 11:35Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас  10 10:52Неймар Анчелоттининг қарорига муносабат билдирди  1 10:27Гвардиола деярли 100 миллион евролик ҳимоячини сотиб олишни сўради  9 10:00Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди  4 09:23Дембеле ПСЖдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 08:55Нима? Анчелотти айни вақтда Европанинг энг кучли жамоаси номини маълум қилди  5

Равшан Эрматов: «Наҳотки тажрибали мураббий қоидани билмаса?» News

Равшан Эрматов: «Наҳотки тажрибали мураббий қоидани билмаса?»

Олий лига биринчи даврасининг энг марказий учрашуви кеча Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтди.

иккала бўлимда дарвозалар томон белгиланган биттадан пенальти учрашувнинг дуранг билан интиҳо топишига сабаб бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган "Бунёдкор" мураббийи Мурод Отажонов жамоасининг муҳим ўйинда 2 очко йўқотганини ҳакамнинг хатоси билан изоҳлади. Унинг фикрича, ўйин бош ҳаками Равшан Эрматов ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди.

"Бунёдкор" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўп "Локомотив" ҳимоячисининг қўлига теккан вазиятда пенальти бормиди? Нима учун пенальти белгиланмади? Ушбу ҳолат бўйича ўйинни бошқариб борган ҳакамнинг фикрини билиш мақсадида Равшан Эрматовга мурожаат қилдик.

"Бугунги кунда ҳаттоки мухлислар ҳам яхши биладиган қўл билан боғлиқ бўлган футбол қоидасини наҳотки юқори савияли мутахассис Мурод Отажонов билмаса? “Бунёдкор” мураббийи эътироз билдирган вазиятга эътибор қаратадиган бўлсак, биринчидан, зарба берилаётган пайтда "Локомотив" футболчиси тескари қараб турганди ва у тўпни кўрмади. Иккинчидан, футболчининг қўли табиий ҳолатда эди. Ва энг асосийси, ўйинчи атайлаб қўли билан тўпга ўйнамади, аксинча тўп кучли зарба оқибатида яқин масофадан унинг қўлига келиб тегди. Бундай ҳолатда нафақат пенальти, балки майдоннинг бошқа жойларида ҳам жарима зарбасини белгилаш нотўғри бўлади.

Мен ҳам оддий инсонман. Албатта, менда ҳам хато-камчиликлар бўлиб туради. Лекин мен қилган хатоларимда бировни айбдор қилмайман. Хатоларимни ўрганиб чиқиб, машғулотларда уларнинг устида ишлаб, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Афсуски, баъзи бир мураббийларга ўйин давомида тактика ва таркиб билан боғлиқ хатоларни тан олиш учун мардлик етишмайди ва айбни ўзидан қидирмасдан, четдан ахтаришга ҳаракат қилади”, дейди ФИФА рефериси Равшан Эрматов.

Олимхўжа Бўронов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика