Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  19 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  6 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Равшан Эрматов: "Мухлислар ўзимизнинг футболни кўриш учун стадионга бормасдан, ТВда АПЛ ўйинини кўришлари менга оғир ботади" News

Равшан Эрматов: "Мухлислар ўзимизнинг футболни кўриш учун стадионга бормасдан, ТВда АПЛ ўйинини кўришлари менга оғир ботади"

Бугун Суперлига-2018га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов сўз олиб, ҳакамлар томонидан йўл қўйилаётган хатоларни янги мавсумда камайтириб, уларни ишига алоҳида эътибор қаратишларини таъкидлади.

Шу муносабат билан Маъмур Саидқосимов Суперлигада янги мавсумдан эътиборан кичик, майда фол, яъни бўлар-бўлмасга учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар хуштагини безовта қилмасликларини мураббийларга, журналистларга етказди. Айнан шу масала бўйича Равшан Эрматов алоҳида тушунтириш берди. Шундан сўнг, Осиёнинг беш карра энг яхши ҳакамини суҳбатга чорладик.

Аввало, Олий лига номи Суперлига деб ўзгартирилди. Ном ўзгариб, футболимизни ўзи ўзгармаса, у кимга керак? Ҳеч кимга.

- Бундай ўзгаришлар киритиш фикри қаердан пайдо бўлди?
- Аввало, Олий лига номи Суперлига деб ўзгартирилди. Ном ўзгариб, футболимизни ўзи ўзгармаса, у кимга керак? Ҳеч кимга. Бу футболга ҳам, мухлисларга ҳам ва шу соҳада жон куйдирадиган мутахассисларга ҳам керак эмас.

Бу ҳаракатларни аслида ўтган йили бошлаган эдик. Лекин, фақат ўзимиз ҳеч нарса қила олмаслигимизни тушуниб етдик. Чунки, мураббийлар ва футболчиларнинг ўзи бу йўналишни қўллаб-қувватламаса ҳакамларнинг ўзи ҳеч нарса қила олмас экан. Масалан, мен ёки яна бир нечта тажрибали ҳакамлар ўйнашга имкон берар, лекин ёшроқ ҳамкасбларимиз бунга имкон беришолмаяпти. Чунки, кўп вазиятларда мураббийлар кескин эътироз билдириб босим ўтказишмоқда ва ёшроқ ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбормоқда. Шунинг учун, бугун мураббийларнинг бу борада фикрларини билдик, улар футболчиларни бунга тайёрлаб боришади.

Тўхталиш қанча кам бўлса, футбол шунча қизиқарли бўлади. Ишончим комил, бундай футбол мухлисларга ҳам ёқади ва бунақа ўйинни ўзимиз ҳаракат қилмасак, ташқаридан келиб кимдир биз учун қилиб бермайди. Бу ғоя Ассоциация раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланди. Суперлига деган номга футбол мос бўлсин.


Бир вақтда миллий чемпионатимиз ва Англия чемпионатидаги ўйин бор бўлса, ўзимизни футболга стадионга бормасдан телевизор орқали Премьер-лига ўйинини кўрадиган мухлисларни кўп эшитганман ва кўрганман ҳам. Бу менга оғир ботади.

- Сизлар олдинга сураётган футболни Англия Премьер-лигасида кўришга ўрганиб қолганмиз. Бу андоза айнан қаердан ёки қайси чемпионатданг олинди?
- Бир вақтда миллий чемпионатимиз ва Англия чемпионатидаги ўйин бор бўлса, ўзимизни футболга стадионга бормасдан телевизор орқали Премьер-лига ўйинини кўрадиган мухлисларни кўп эшитганман ва кўрганман ҳам. Бу менга оғир ботади. Қандай қилиб ўзимизни футбол турганда Англиядаги ўйинни кўриш мумкин?! Бу эса футболимиз мухлисларни қониқтирмаяпти деган маънони беради. Биз ишқибозларни қониқтириш учун нималар қилиш керак деган саволни ўзимизга бердик. Андоза деганингизга, биз уни фақат Англиядан эмас, умуман Европа футболидан олдик. Европада ўйнашга қўйиб беришади, бир ўйинда ўртача 25-30та тўхталишни кузатиш мумкин, 50-60та эмас.

Менимча, бу йилдан мухлисларнинг ўзлари ҳам ўтган ва жорий мавсумдаги статистикани солиштиришлари мумкин бўлади. Бу жиҳат уларга маъқул келади деб ўйлайман. Бу дегани яққол қўполликларни қўйиб юбориш эмас, бизнинг асосий мақсадимиз майдонда футболчиларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таминлаш. Айрим вазиятларда ҳакамлар елкама-елка тўқнашувларга ҳам хуштак чалишаётгани гувоҳи бўламиз. Бу зерикарли футболга олиб келадиган ҳолат. Биринчи ўринда мана шу ҳолатларни йўқ қилишимиз керак. Бу биринчи қадам, бирданига революция қила олмаймиз. Режага кўра, босқичма-босқич борамиз.

Футболни тезлаштирмоқчимизни, демак ҳакамларни ёшартиришимиз даркор. Ҳакамликда ҳам янги қон қуйишимиз керак.

- Юқорида ёш ҳакамлар ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборишмоқда дедингиз. Сизларда ана шу ҳакамларни керакли даражага олиб чиқиш учун 1 ой вақт етарлими?
- Бу ҳакамлар кеча кириб келмаган, улар 7-8 йилдан буён тайёрланиб келишаяпти. Фақатгина, улар кейинги қадамни қўйишлари лозим. Яъни, бир зина тепага чиқиш керак. Бу жараён ҳаммада бўлади, шу жумладан, журналистларда ҳам. Бошланғич давр, кейин ўртадаги давр ва топ даража. Ҳакамларда ҳам ҳудди шундай, уларни ҳар бирида ўз мақсади бор. ЎФА раҳбариятига раҳмат айтаман, биз 6 нафар ёш ва келажаги порлоқ бош ҳакамларни Туркияга йиғинга олиб кетаяпмиз. Уларни у ерда тайёрлаб борамиз. Улардан ўзини Суперлигада ишлашга лойиқ эканлигини исботлаганлари фаолиятларини янги босқичга олиб чиқишади десак бўлади. Футболни тезлаштирмоқчимизни, демак ҳакамларни ёшартиришимиз даркор. Ҳакамликда ҳам янги қон қуйишимиз керак. Демак, 6 нафар бош ҳакам ва 10га яқин қанот ҳакамларини Туркияга йиғинга олиб кетамиз. Бунда тажрибали ҳакамларга ёшларни ҳам қўшиб оламиз. Ўзгариш шундаки, олдин ёшларга кўп ҳам ишонч билдирилмаган бўлса, ҳозир айнан ёш ҳамкасбларимизни қўллаяпмиз.



Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика