Latest news

14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  0 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  0 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  7 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  11

Рауль қўл остидаги "Реал" УЕФА Ўсмирлар лигасида ғолиб бўлди News

Рауль қўл остидаги "Реал" УЕФА Ўсмирлар лигасида ғолиб бўлди

Мадрид клуби УЕФА Ўсмирлар лигаси ғолибига айланди.

Финалда испан клуби Лиссабоннинг "Бенфика" жамоасини 3:2 ҳисобида таслим этди.

Мадридликлар 1-бўлимдан сўнг Пабло Родригес ва Энрике Жокунинг автоголи эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. 49-дақиқада эса Гонсалу Рамос гол урди ва ҳисоб қисқарди. 50-дақиқадаёқ "Реал" Мигель Гутьерреснинг голи эвазига ишончли ҳисобга қайтди.

57-дақиқада "Бенфика" ҳужумчиси Рамос дубль қайд этди ва ўйинга интригани қайтарди. Лиссабонликлар 68-дақиқада ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо Дантас пенальтини голга айлантира олмади.

Бу "Реал"нинг УЕФА Ўсмирлар лигасидаги илк ғалабаси. Қайд этиш керакки, Мадрид жамоасини собиқ машҳур футболчи Рауль бошқармоқда.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика