Latest news

14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  2 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  2 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  3 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  2 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  2 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  12 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  10 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  1 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  3 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчи билан шартнома имзолаши мумкин  6

Расман: Янги мавсум Про лигада нечта жамоа кураш олиб бориши маълум News

Расман: Янги мавсум Про лигада нечта жамоа кураш олиб бориши маълум

Tags :  Про лига
Аввалроқ сайтимиз бу ҳақда маълум маълумотларни тақдим этганди.

Бир неча дақиқа аввал фаолиятини Про лигада давом эттира олмайдиган жамоалар номига ойдинлик киритилди. Шу тариқа лицензиялаш талабини бажариши мумкин бўлган Про лига клублари 6 тани ташкил этиши маълум бўлди: Бухоро, Қўқон-1912, Машъал, Шўртан, Хоразм ва Арал. 

Ассоциация ва Лига ўзаро келишган ҳолда мазкур 6 жамоа қаторига яна икки жамоани шартли равишда киритди: Олимпик Мобиуз ҳамда Дўстлик Тошкент. 2028-йил Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган Олимпик фарм бундан буён Мобиуз ҳомийлиги ҳамда Ассоциация кафолати остида фаолият олиб боради. Дўстлик Тошкент эса сўнгги икки мавсумни Биринчи лигада ўтказган бўлиб, бир йил аввал Биринчи лига клублари орасидан биринчилардан бўлиб ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этганди.

“Биринчи лига регламенти”нинг 9.3-бандига кўра, якунига етган мавсум натижасига кўра юқори тоифадаги Лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган футбол жамоасида регламент ёки меъёрий ҳужжатлар билан боғлиқ чеклов юзага келса (Янгиер қурувчи), унинг ўрни лицензиялашнинг минимал талабига жавоб бера оладиган бошқа жамоа билан тўлдирилиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, Ассоциация ва Лига жорий мавсум Дўстлик Тошкент клубини Про лига учун шартли равишда рўйхатдан ўтказишни лозим деб топди. Мавсум якунига кўра жамоа у ёки бу талабни белгиланган кўринишда амалга ошира олмаса, 2024-йилни қайси ўриндан якунлашидан қатъий назар Биринчи лигага туширилади. 

Про лига иштирокчилари билан келишган ҳолда Лига мусобақани тўрт давра ҳамда 28 турдан иборат форматда ўтказишга қарор қилди. Бунда жамоалар мавсум давомида ўзаро тўрт мартадан тўқнаш келади. Шу тариқа ҳар бир жамоа мавсум давомида 28 та учрашувда иштирок этади. Про лига клублари Ўзбекистон кубоги доирасида минимум 3 тадан учрашувда иштирок этади.

Аввалроқ лигада айнан шунча жамоа қатнашиши тўғрисида хабар бергандик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика