Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  16 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Расман: Абдулла Абдуллаев — АГМК футболчиси! News

Расман: Абдулла Абдуллаев — АГМК футболчиси!

Суперлига клублари янги мавсум олдидан таркибни шакллантириш ишлари давом эттиришмоқда.

Олмалиқнинг АГМК клуби навбатдаги трансферини эълон қилди.

"Бунёдкор" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ҳамда ушбу жамоада 4 мавсумни ўтказган ва 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган ҳимоя ва таянч ярим ҳимояда ўйнайдиган — Абдулла Абдуллаев АГМК футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.


"Абдуллаев 2018 йилги мавсумдан эътиборан "Бунёдкор"нинг асосий таркиб футболчиси сифатида ёрқин ўйинларни ўтказиб келди. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 94 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Абдуллаев ўтган йилдан эътиборан Ўзбекистон терма жамоасининг муқим футболчисига айланди.

Эндиликда АГМК аҳил оиласининг аъзосига айланган Абдулла Абдуллаевга фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан, Абдулла дея иқтидор соҳибини жамоамизга илиқ қабул қиламиз!", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Абдулла Абдуллаев ҳақида қисқача маълумот: футболчи 1997 йил, 1 сентябрь куни таваллуд топган.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳақда 2021 йилнинг 28 декабрь куни "Championat.asia"нинг "Эшитдик-да" рукни орқали хабар берган эдик.

Эшитдик-да! "Бунёдкор" футболчиси АГМКга ўтади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика