Latest news

19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  3 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  32 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  2 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради News

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради

Ҳадемай, биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига ҳам старт берилади.
Биринч босқичда “Ғарб” минтақасида иштирок этган Нукуснинг “Орол” жамоаси иккинчи босқичда ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Шу боис айни дамда жамоа ўз қароргоҳида тайёргарликни бошлаб юборган. Ушбу жамоага Қорақалпоқ футболининг ёрқин намоёндаларидан бири Неъматулло Қуттибоев устозлиқ қилиб келмоқда. Куни-кеча ушбу ёш мураббий билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни билдириб ўтди.

"Жамоамизда молиявий муаммолар юзага келганлиги сабабли футболчиларга берилган таътил бироз чўзилиб кетди", – дея гап бошлади Қуттибоев. "Яқинда ҳаммаси ижобий ҳал этилди ва йиғинни бошлаб юбордик. Биласиз, ҳозир кўплаб клубларда моддий қийинчилик бор. Шу билан бирга “Орол”да ҳам. Лекин боя айтганимдек, футболчиларни ўз қароргоҳимизда йиғишга эришдик ва машғулотларни ўтказяпмиз. Иккинчи босқич ўйинлари бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Таркибимизда айтарли жиддий ўзгаришлар қилинмади. Тўғри, ҳозир кўрикдан ўтиш учун бир нечта футболчилоар келган. Улар асосан иккинчи лигада ўйнаган маҳаллий футболчилардир. Сафимизни биргина Темур Турдиев тарк этди. Менга маълум бўлишича, ҳимоячи олий лига вакили “Қизилқум” таркибига бориб қўшилган. Айрим чизиқларни кучайтиришни режалаштирганмиз. Хусусан битта муносиб дарвозабон керак. Холбуки, имкони бўлганида ҳар бир позицияга ўйинчи олган бўлардик. Лекин шуниси аниқки, иккинчи босқичда ҳам асосан ўзимизнинг маҳаллий ёш футболчиларга имконият берамиз".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика