Latest news

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  1 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  83 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  4 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

"Қўқон-1912" янги йилдаги илк йиғинини бошлади News

"Қўқон-1912" янги йилдаги илк йиғинини бошлади

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари бугун Қўқон шаҳрида ўзларининг янги йилдаги дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди.

"Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотларда жами 20 нафар футболчилар иштирок этишди. 

Дарвозабонларимиз илк кундан тўлиқ таркибда шуғулланишди. Хуршид Хўжаев, Музаффар Абдуллаев ва Ислом Абдуллаев янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ яхши спорт формасида эканликлари кўриниб турди. 

Мураббийлар штаби ўтган йилги таркибнинг асосий қисмини сақлаб қолиш ҳамда айрим чизиқларга янги футболчиларни жалб қилишни мақсад қилишган. Бугунги машғулотларда жамоа таркибига янги қўшилган Билолхон Тошмирзаев ҳам иштирок этди. Шунингдек ёшлар таркибидан ҳам бир нечта иқтидорли футболчилар асосий жамоа машғулотларига жалб қилинган. Узрли сабабларга кўра бугунги машғулотларга етиб кела олмаган Мўмин Мелиев, Ойбек Рустамов эртага бўладиган машғулотларга қўшилишади.

Таркибга янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби бир нечта янги номларни жамоа кўригига таклиф қилишган. Биз уларни йиғин давомида сизларга таништириб борамиз. Жамоа етакчилари Мурод Холмуҳаммедов ва Александр Мерзляков машғулотларга бироз кейинроқ келиш учун мураббийлар штабидан рухсат олишган. Эртадан машғулотлар икки маҳалдан бўлиб ўтади. Дастлабки йиғинда асосан, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга қаратилган машғулотларга кўпроқ урғу берилади", – дейилади "Қўқон-1912" матбуот хизмати берган хабарда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика