Latest news

16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  6 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7

"Қўқон-1912" легионерлари карантин даврини қандай ўтказишмоқда? News

"Қўқон-1912" легионерлари карантин даврини қандай ўтказишмоқда?

Хабарингиз бор "Қўқон-1912" жамоасида уч нафар легионер футболчилар тўп суришади.

Филип Райевац ҳамда Иван Йосовичлар Сербия давлати фуқаролари бўлса, яна бир легионер Якуба Бамба эса Кот-д’Ивуар мамлакатидан ташриф буюрган. 

Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилинганига ҳам бир ой бўлди. Мана шу ўтган даврда "Қўқон-1912" жамоасининг барча аъзолари ўз уйларида машғулот қилиб туришибди. Уч нафар легионер футболчиларга эса жамоа раҳбарияти Қўқон шаҳрида ўзларини изоляция қилишлари учун шароит яратиб беришган. Легионерлар ҳам карантин қоидаларига тўлиқ амал  қилган ҳолда ўз спорт формаларини ҳам сақлаб туришибди. Клуб шифокорлари уларнинг соғликларини доимо назорат қилиб туришибди. Жамоа бош мураббийи ҳар уччала футболчи билан ижтимоий тармоқлар орқали доим алоқада бўлиб, уларга кундалик машғулотлар дастурини юбориб турибдилар.  Жамоа томонидан легионер футболчилар учун алоҳида мутахассис ажратилган бўлиб, уларнинг кун тартиблари назорат қилиб турилибди.

Легионерлар бўш вақтларида китоб ўқишлари ва оила аъзолари билан ижтимоий тармоқлар орқали суҳбатлашиб туришлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Легионерларнинг кайфиятлари яхши, улар интизорлик билан карантин муддати тугашини кутиб туришибди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика