Latest news

20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  0 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  22 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  25 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4

«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим» News

«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»

«Хоразм»га қарши учрашувда Суперлигада дебют учрашувини ўтказган Шота Гвазава «Қўқон-1912» матбуот хизматига қисқа интервью берди.

Биринчи навбатдаги кечаги учрашув ҳақида нималар дея оласиз? Сиз учун Суперлигада дебют бўлди.

- Авваламбор барчани кечаги ғалаба билан табриклайман. Бу ҳар томонлама жуда муҳим ўйин бўлди ва ўйиндан олдин ўйлаганимиздек, осон ўйин бўлмади.

Мураббийлар штаби кўрсатмаларига амал қилдик: рақиб ҳимоясига максимал босим ўтказдик ва ўйинни кўпроқ қарши ҳужумлар устига қурдик, бу эса натижага таъсир қилди ва 3 очкони қўлга киритдик.

Дебютимга келсак, мен жуда хурсандман. Мен бу лаҳзани анчадан бери кутгандим. Имкон қадар тезроқ қайтишга ва жамоамга ёрдам бериш учун кўп меҳнат қилдим.

Мураббийлар штабига ишончлари учун раҳмат айтаман. Мен ишлашда давом этаман ва ўйиндан ўйинга оптимал формага кираман деб ўйлайман.

Умуман олганда сиз иккита жамоа сафида пролигада ўйнадиингиз ва бу йил Суперлигада. Биринчи ўйиндан сўнг Суперлиганинг даражаси ҳақида фикрингиз.

- Ўзбекистонга келганимда мақсадим Суперлигага чиқиш эди ва бунга эришганимдан жуда хурсандман. Ўтган йили «Қўқон-1912» жамоаси ҳақли равишда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қилдик деб ўйлайман.

Суперлиганинг савияси жуда кучли.

Бу ерда ўйин тезлиги юқори, барча жамоаларда сифатли ўйинчилар бор ва ўйин натижасига таъсир қиладиган кичик хатоларга ҳам йўл қўймаслик учун концентрация жуда юқори бўлиши керак.

«Хоразм» билан ўтган мавсум Пролигада тўқнаш келгандик. Ўтган мавсумдаги жамоадан ҳозиргисини қандай фарқлари бор экан?

- Ўтган мавсум билан солиштирганда, «Хоразм» жамоаси анча кучайгани ўйинларидан ҳам кўриниб турибди ва улар билан ўйнаш ҳамма учун жуда қийин бўлади.

Узоқ муддат жароҳатдан даволандингиз? Ҳозирги ҳолатингиз қандай, умуман олганда ҳозир жароҳат сизни безовта қилмаяптими?

- Ҳа, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Худога шукур, ҳаммаси ортда қолди. Ҳар куни юқори формага қайтиш ва жамоага бу мавсумдаги мақсадларига имкон қадар кўпроқ эришишга ёрдам бериш учун жуда қаттиқ меҳнат қиляпман!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика