Latest news

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   256 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

“Қўқон-1912” клубининг логотипи ўзгарди News

“Қўқон-1912” клубининг логотипи ўзгарди

"Қўқон-1912" жамоасида ҳам янги логотип.

“Қўқон-1912” жамоаси мухлислари анчадан буён жамоа логотипи алмаштириш лозимлигини орзу қилишади. Мухлисларимизнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, ўтган мавсумда жамоанинг янги логотипи учун танлов эълон қилган эдик. Бизга мухлисларимиздан, ижодкор ёшлардан, дизайнерлардан кўплаб логотип вариантлари келиб тушган эди. Жамоа раҳбарияти логотип ўзгартиришни янги мавсум бошидан эълон қилишни маъқул деб топишди. 

Янги логотипимизда эски логотипларимизда бўлган мақсад, маъно у қадар ўзгармаган. Логотипимизда асосий ранглар оқ ва кўк ранглари сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Янги логотипда жамоа аъзолари ҳамда мухлисларимизнинг ватанга, Қўқон шаҳрига ва жамоага бўлган меҳри акс этган. 

Логотипдаги “Kokand”  “1912”  “football club” ёзувлари, жамоа номини англатиш билан бирга, 1912 йилда Қўқон шаҳрида ўзбекистондаги илк футбол жамоаси тузилганлигини, Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани эканлигини ҳам билдиради. Логотип марказида эса дунё ҳунармандларининг маркази бўлган Қўқон шаҳрининг рамзи бўлган Худоёрхон ўрдаси жойлаштирилган. 

Бундан буён “Қўқон-1912” жамоасига тегишли барча расмий ҳужжатларда, жамоа либосларида, тижорат-реклама ишларида янги логотипдан фойдаланилади", - дейилади клуб хабарида.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика