Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди News

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди

Сўнгги йиллар давомида "Локомотив" футбол клуби доимий равишда мавсумолди тайёргарлик йиғинларини Туркия ёки БААда олиб борарди.

Бироқ ушбу мавсум стартида жамоа йиғинларни тўлиқлигича жамоа қароргоҳида олиб борди ва бу ҳақда олдинроқ маълум қилганимиздек, жамоа футболчилари хорижда йиғин ўтказмайди.

Кўриб турганимиздек, "Локомотив" охирги 2-3 йил давомида таркибини ёшартириш ишларини олиб борди, аммо ҳар йилги мавсумолди матбуот анжуманларида клуб расмийлари жамоанинг олдига қўйилган вазифа ва мақсадлар ўзгармаганлигини маълум қилишади. 

Футбол жамиятига аёнки, ёш футболчини ўстириш, клубнинг даражасида шакллантириб, уни босқичма-босқич ривожлантиришда футбол мактабларининг аҳамияти жуда катта. Ўз навбатида клубни молиялаштираётган "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ҳам клубнинг футбол мактабини барпо этишда кўмаклашмоқда. Олган маълумотларимизга қараганда, "Локомотив" бугун футбол мактаби бунёд этишни бошлаб юборган ва бу 2022 йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, Яшнобод туманида "Локомотив" футбол клубига тегишли 2 гектар ерга клуб ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамкорликда битта стандарт стадион ҳамда иккита кичкина сунъий майдон қуришни режалаштирган ва қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас...

Бундан ташқари, "Локомотив" футбол клубига Тошкент вилоятининг Назарбек шаҳарчасидан 8 гектар ер ажратилган бўлиб, клуб у ерга тўртта стандарт майдон ҳамда ёш футболчиларнинг яшаши учун меҳмонхона қурилиши режа қилмоқда. Шу орқали "Локомотив" клуби футбол мактабидаги барча гуруҳларни бир жойга жамлаб, уларни кузатиш имкониятига эга бўлади. Қайд этиш керак, "Локомотив"да ҳозирги пайтда ҳам футбол мактаби фаолият олиб бормоқда. Унда 10га яқин ёш тоифаларида 800дан зиёд ёш футболчилар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда. Доимий равишда мамлакат чемпионатларида, халқаро турнирларда иштирок этишмоқда. Аммо гуруҳларнинг барчаси ҳар хил жойларда машғулотлар олиб боришади.

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, "Локомотив" футбол клуби қишда Туркия ёки БААга боргандан кўра, ёш футболчилар учун футбол мактаби қуришни маъқул топди.

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика