Latest news

19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  0 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1

"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди News

"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди

Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси дарвозабони Шерхан Калмурзага таълим гранти тақдим этилди.

Бу ҳақида Қозоғистон фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Барча спортчилар халқаро стандартларга мувофиқ юқори сифатли таълим олишлари керак. Бу уларнинг нафақат спортда юксак натижаларга эришиши, балки профессионал фаолиятини тугатгандан сўнг, турли соҳаларда ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга қодир, баркамол шахс бўлиб етишишида муҳим роль ўйнайди. Ёш дарвозабон эришган тарихий натижа барча қозоғистонлик ёшлар учун ёрқин ўрнак ҳисобланади", — деди Қозоғистон фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек.

Калмурза эндигина 18 ёшда ва аслида клубнинг учинчи голкипери ҳисобланади. Бироқ жамоадошларининг жароҳати сабабли Чемпионлар Лигасида дебют қилишга муваффақ бўлди. Голкипер Португалиянинг "Спортинг" (1:4) жамоасига қарши ўйинда пенальти қайтаришга ҳам эришди, шу билан бирга "Реал"га қарши ўтган баҳсда (0:5) йирик мағлубиятга қарамай, ўзини яхши томондан кўрсата олди.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"га қарши ўйиндан сўнг Калмурзага автомобиль совға қилганди.

Rating: +2   

Comments

+1   
07 oct 17:14:44
Habibullo Otamirzayev
Reply to comment by No war
Умуман олганда Кайрат клуби герой,лекин шу бутун Козогистон спорт сайтлари шу дарвозабон билан оввора,Кайраини бошка уйинчилари деярлик эсланмаяпти, кайсидир бойлар хам факат Калмурзага совга беришади, это же не честно
Da bu jamoaviy o'yin
+1   
07 oct 14:06:07
No war
Умуман олганда Кайрат клуби герой,лекин шу бутун Козогистон спорт сайтлари шу дарвозабон билан оввора,Кайраини бошка уйинчилари деярлик эсланмаяпти, кайсидир бойлар хам факат Калмурзага совга беришади, это же не честно
   
07 oct 20:37:58
Abdusalom Mirzayev
Э рака топ Абдуллажон
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика