Latest news

19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  4 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  6 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  10 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди News

ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Tags :  ПСЖ
Қалбаки чипталар TikTok тармоғидаги аккаунт орқали сотилган.

Париж прокуратураси маълумотларига кўра, етказилган зарар миқдори 350 мингдан 400 минг еврогача баҳоланмоқда.

ПСЖ иштирокидаги ўйинларга қалбаки чипталар ясаб, уларни пуллашда гумон қилинган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва у эҳтиёт чораси сифатида вақтинчалик ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Radio France" агентлиги Париж прокуратурасига таяниб хабар берди. Ушбу қалбаки чипталар TikTok'даги махсус саҳифа орқали сотиб келинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фирибгарлик ортидан кўрилган зарар миқдори 350 000 дан 400 000 еврогача етиши мумкин.

Гумондор тергов судьясига олиб келинган, унга нисбатан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳужжатларни қалбакилаштириш, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш, фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштириш (пул ювиш) моддалари бўйича суд суриштируви бошланди. Эндиликда тергов ҳаракатлари ушбу ишга бириктирилган тергов судьяси раҳбарлигида давом эттирилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика