Latest news

23:58АПЛ. "Борнмут" – "Манчестер Юнайтед": Адли, Далот, Йоро ва Амад бошланғич таркибда  3 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  3 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   2 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  0 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  4 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  57 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  11 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  17 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  5

Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак" News

Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (2:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "бўрилар" бош мураббийи Иван Бошкович иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Қизиқарли баҳс кечди, ўйин сизларга ёқди деб ўйлайман. Олтита гол кўрдик. Шундай чиройли стадионда мезбон бўлиб ўйнадик ва "уйдаги" баҳсда 4та гол ўтказиб ютқазиш аламли. Ўйинни яхши бошладик, тўпни назорат қилдик, фақат вақтида гол уришимиз керак эди. Рақиб бизни жазолади, ҳакамларнинг иккита қарори ҳам таъсир қилди. Мен ҳакамларни ҳурмат қиламан, лекин ғалати қоидалар борки, тўп қўлга тегди, қўл тўпга тегди, тўғри-нотўғри - мен буларни билмайман. Менимча, ҳеч ким билмаса ҳам керак. Нимаям дердим, рақибни ғалаба билан табриклайман. Бугун максимум куч йўқотдик, охиригача ўйнашга ҳаракат қилдик. Вазиятни ўнглаш учун боримизни бердик, лекин доимгидек вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади.

- Жамоангиз ёмон ўйнамаяпти, охиригача кураш олиб бормоқда, аммо ҳар ўйинда голлар ўтказяпти. "Сўғдиёна"да қандайдир инқироз борми?

- Инқироз? Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак. Бу ўринда тақвим қанақа келганининг аҳамияти йўқ. Ҳа, натижа бўйича инқироз бор, лекин ўйинимиз борасида-чи? Биз янада яхшироқ ҳаракат қила оламиз. Ҳар хил ҳолатлар бўлади ва бу жамоага таъсир қилади. Ҳозир мен шикоят қилмоқчи эмасман. Фақат шуни айтишим мумкин, футболда охиригача курашиш керак. "Уйда" ўйнаганингда иккита пенальти қўйилишини тушунтириб бериш оғир. Биз синиб қолганимиз йўқ, битта ғалаба ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. Ҳозир чемпионатда танаффус юзага келади ва қилган ишимизни таҳлил қилиб чиқамиз. 

- Қишдаги селекция ишларидан қониқдингизми?

- Ҳа, қониқдим. Ҳар трансфер ойнасида Дориев, Йовович, Иванович каби футболчиларни олиб кела олмаймиз. Лекин "Сўғдиёна"да ҳар доим яхши легионерлар ўйнаган деб айта оламан. Бизда яхши жамоа ва яхши коллектив бор. Муҳими, сифатли ишлашда давом этиш керак. Шунда ҳаммаси яхши бўлади.

- Клубда молиявий муаммолар борми?

- Бу саволга жавоб беришни истамайман.

- Чемпионатимизнинг тўртта тури ортда қолди ва энди ФИФА кунлари сабаб бироз пауза юзага келади. Февралда тақвим аниқ бўлгач, сиз мана шу тўртта турда қанча очко олишни мақсад қилган эдингиз?

- 12 очко олишни режа қилгандик (кулади). Бошқа саволлар бўлмаса раҳмат.

Rating:    

Comments

   
20 mar 23:47:28
Ochilov Farobiddin
Ўзи битта шу команда бор норм футбол ўйнайдийган. Сегодня просто специальный день был для Пахта. Попал в ловушку Сугдиёна такова реальность у нас
   
20 mar 23:15:10
Диёр Абдуллаев
Сплошной бездарность больше ничего сказать.
   
20 mar 23:09:27
Abdulaziz Turdibekov
san yo'qal obkegan o'yinchilareniyam obket
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика