Latest news

14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  0 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  0 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  7 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  11

Почеттино Мессини ПСЖда кўрмоқчи News

Почеттино Мессини ПСЖда кўрмоқчи

Тез орада ПСЖни қабул қилиб оладиган Маурисио Почеттино парижликлар таркибида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини кўрмоқчи.

Аргентиналик мутахассисни ПСЖга жалб қилишнинг сабабларидан бири 33 ёшли форвардни клубга олиб келишдир. Месси каби Почеттино ҳам футболчилик фаолиятини "Ньюэллс Олд Бойз"да бошлаган. Бу уларни бир-бирига боғлаб туради.

Мураббий аргентиналик футболчи билан ишлаб кўришни жуда ҳам хоҳламоқда. Шу билан бирга ПСЖдан Мессининг бир неча дўст (масалан, Неймар)лари ўйнамоқда. Бу ҳам футболчининг танловига таъсир кўрсатиши мумкин.

Мессининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Форвард ҳали Каталония клуби билан янги битим борасида муҳокамаларни бошламади, у январда ташкил этиладиган президент сайловларига қадар кутмоқчи.

Месси жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика