Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Питер Хюистра: "Футболда битта голга ҳам, тўртта голга ҳам уч очко берилади. Сречко Катанец икки бор машғулотимизни кузатди" News

Питер Хюистра: "Футболда битта голга ҳам, тўртта голга ҳам уч очко берилади. Сречко Катанец икки бор машғулотимизни кузатди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун олдинги ўйинларга нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Кучли рақибга қарши футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Катта иштиёқ кўрсатишди. Улар яна ҳаракатларига қўша олишади. Мазкур ғалаба чемпионлик сари қўйилган катта қадам ҳисобланади",- дейди Питер Хюистра. 

- "Пахтакор" кетма-кет бешинчи ўйинни 1:0 ҳисобида якунламоқда. Аввалги ўйинларда битта голдан сўнг бошқа ҳужумга ўтмаётганди. Бугун эса бунинг аксини кўрдик...
- Футболчилар кучли рақибга ўзларини кўрсатиш учун ҳам бошқача иштиёқ билан тўп тепишади. Бу кўпроқ руҳий томонга боғлиқ. Яхши савиядаги футболчилар доим бундай рақиблар билан баҳсларда ҳаракатларини кучайтиришади.

 

- Жамоа ўтган йилгига қараганда зерикарлироқ ўйнамоқда. Кам гол уряпти. Бу борада нима дея оласиз?
- Футболда битта голга ҳам, тўртта голга ҳам уч очко берилади. Мен таққосламаган бўлардим. Энг муҳими ғалаба. Ҳозирга келиб биз энг яқин таъқибчимизни 14 очкога ортда қолдирдик. Ҳар доим ҳам бир хил ўйнашнинг иложи йўқ. Футболчилар ҳам инсон. Юқорига кўтарилиш ёки пасайиш бўладиган ҳолат. Мухлисларнинг йўқлиги ҳам футболга таъсир қилади. Ўйинчилар бошқача тўп тепади. Тез орада касаллик камайишини, ишқибозлар стадионларга қайтишларини истайман. 

- Шерзод Аъзамов бир неча йиллардан бери барқарор ўйнаб келмоқда. Унинг терма жамоага чақирилмагани сизни ташвишлантирадими?
- Шерзод энг яхши кўрган футболчиларимдан бири. Бизнинг ўйин фалсафамизга тўлиқ мос тушади. Жуда кўп ҳимоячилар тўпни олдинга тепиб юборади. Шерзод эса ақл билан қарор чиқаради. Позицион ҳужумларни яхши бошлай олади. У битта хато қилса ҳам ўзини йўқотиб қўймайди. Энди ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бор. Балки Сречко Катанец терма жамоага чақирар. У икки бор ўйинимизни, машғулотларимизни кузатди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика