Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  7 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми? News

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми?

Кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Суперлиганинг 10-турида "Металлург"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу ўйин учун "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керак. Агарда ПФЛ расмий сайтига қарасангиз шундай. Аслида эса техник мағлубият ёзилишига сабаб йўқ. Чалкашиб кетдингизми?

Кеча мен ҳам чалкашиб кетдим. Гап шундаки, кечаги ўйиндан олдин "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев ҳисобида 4та сариқ карточка бор эди. Регламентга кўра футболчи "Металлург" билан ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. Бироқ футболчи қайдномадан ўрин олди ва баҳс охирида ҳатто майдонга ҳам тушди.

Бироқ ярим соатча вақт кетказиб, ўйиннинг тўлиқ видеоларини кўриб чиққанимдан кейин Қиличевда сариқлар сони 4та эмас, 3та экани ойдинлашди. 1-турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда Қиличев сариқ карточка олмаган (ўша дақиқада Аббос Ғуломов огоҳлантирилган). Ўйиннинг расмий, ҳакамлар тўлдирадиган протоколида ҳам шундай қайд этилган. ПФЛ сайтида эса ҳозир ҳам Қиличевда 4та сариқ карточка турибди.




Шахсан ўзим статистика билан шуғулланишим боис расмий протоколни электронлаштириш (сайтга жойлаштириш) қанчалик қийинлигини биламан. Биргина, кичкинагина хато мана шундай катта хатоларни келтириб чиқаради. Бу худди минора қуришдек гап, биргина ғиштни нотўғри қўйсангиз қулаб тушади.

Йил бошида клуб матбуот хизмати вакиллари иштирокидаги семинарга борганимда илк бор ПФЛга мурожаат қилгандим: "Илтимос ҳакамлар тўлдирадиган расмий протокол расмини ёки ПДФ вариантини сайтга жойлаштиринглар, шунда сариқ карточкаларни текшириш жараёнида ҳеч қандай тушунмовчиликлар бўлмайди. Чунки юқорида айтганимдек сайтга киритишда истайсизми ёки йўқми хато бўлади. Расмий сайтдаги хато катта оқибатларга олиб келиши мумкинлиги барча яхши билади.

Ўтган йил худди шундай ҳолат Марко Станоевич билан содир бўлганди.

Ундан кейин ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб? номли мақола ҳам чиққанди.

Мана бу йил ҳам шундай нарса содир бўлмоқда. ПФЛ вакиллари бу сафар протоколларни ўзини сайтга жойлаштириш ҳақида жиддий ўйлаб кўришларини сўраб қоламан. Агар протоколда қандайдир сирли жойи бўлса майли у жойини беркитиб расмга олинг ва оммага очиқ ҳолда тақдим этинг. Ишонинг мана шу ҳаракатингиз билан янада шаффофлашган бўласиз!

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика