Latest news

19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  1 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  8 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 3:1 (матнли трансляция)  3 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

ЎзПФЛ ва Футбол ҳакамлари маркази ўртасида илк шартнома имзоланди News

ЎзПФЛ ва Футбол ҳакамлари маркази ўртасида илк шартнома имзоланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси муассислигида ташкил этилган Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига 15 июнь куни янги директор тайинланганди.

Бугун — 17 июнь санасида Марказ ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўртасида Лига мусобақаларида ҳакамлар фаолиятини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Шу кунга қадар футбол ҳакамлари, назоратчилари ҳамда VAR мутахассисларининг хизмати учун ҳақ, шунингдек, уларнинг йўлкира ҳамда яшаш ҳаражатлари ЎзПФЛ ҳисобидан қопланиб келинаётганди. Эндиликда ҳакамлар фаолияти ягона тузилмага бирлаштирилганидан келиб чиқиб, мазкур масалалар Марказ томонидан ҳал этилади. ЎзПФЛ эса Лига томонидан ўтказиладиган мусобақалардаги мазкур ҳаражатларни шартнома асосида Марказга ўтказиб беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса футбол ҳакамларини ўқитиш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, Марказнинг ташкилий-бошқарув фаолиятини самарали амалга оширишни таъминлайди. Айни вақтда мазкур масала ЎФА Ижроия қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда.  

Бундан-буён нафақат профессионал, балки ҳаваскорлар ўртасидаги ҳар қандай футбол мусобақалари, ўртоқлик учрашувларига футбол ҳакамларини жалб қилиш Марказ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика