Latest news

10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  8 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади News

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади

Tags :  ПФЛ
12-13 октябрь кунлари Лига вакиллари Жаҳон футбол лигалари ассоциациясининг йиллик форумида иштирок этганди.

Ўтган йил Дубайдаги ва бу йил Варшавадаги форум давомида Ўзбекистон ҳамда Туркия футболи ташкилотлари ўртасида илиқ муносабатлар йўлга қўйилди.

Варшавадаги учрашув давомида Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳамда Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк Ўзбекистон Суперлигаси клубларида фаолият олиб бораётган мутахассислар учун Истанбулда ўқув-семинар ташкил этиш масаласида фикр алмашганди. 28-ноябрь куни мазкур масалада якуний келишувга эришилди.

Шу йилнинг 7-11 декабрь кунлари Суперлиганинг 7 та ҳамда Пролиганинг 4 та клубидан бўлган жами 20 нафар мутахассис Истанбулга ташриф буюради. Унинг доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун 3 та асосий мавзуда: “Футболчилар селекцияси ҳамда футбол агентлари билан ишлаш”, “Футбол учрашувларини ташкил этиш ва мухлислар билан ишлаш”, “Маркетинг ва чипталар савдоси” бўйича семинар бўлиб ўтади. Бунда футбол клубларининг 2024-йилги мавсумга тайёргарлик кўриши ва аниқ режалар ишлаб чиқишига кўмаклашиш кўзда тутилган.

Семинарлар давомида Фенербаҳче клубининг раҳбарлик органларида фаолият олиб бораётган Ўкан Ўзкан, Тезжан Шайли, Эгемен Эргюден, Галатасарай вакиллари Мурат Эрсой, Женк Эргун, Начи Жансун, шунингдек, Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк ўз маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этади. Ўзбекистонлик мутахассислар ўз клуби фаолияти билан солиштириш имкониятига эга бўлиши учун Фенербаҳче ҳамда Галатасарай клублари тузилмаси билан тўлиқ таништирилади, уларга мазкур клублар инфратузилмаси, иш фаолияти тўлиқ кўрсатилади.

Семинар иштирокчилари Туркия футбол ассоциациясига қарашли спорт маркази билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бугунги кунда ўз футбол марказини ташкил этиш ва уни ишга тушириш ишларини олиб бормоқда. Мазкур қадам мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқиш йўлида нечоғли муҳим эканлигини ЎФА мутахассислари Марокаш ҳамда Венгрия мисолида ўрганиб қайтишганди. Бу борада Туркияда яратилган шароит ҳам ўзбекистонлик мутахассислар эътирофига сазовор бўлишига шубҳа йўқ.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика