Latest news

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган" News

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев иштирок этди.

Подкаст муаллифларидан бири Миркомил Мусаев ЎзПФЛ раҳбарининг ташкилотдаги дастлабки қадамлари қандай босилгани билан қизиқди. 

"ПФЛда Директор маслаҳатчиси деган штат бор эди. Ўша лавозимда ишга киришганман. Биринчи кунданоқ "кичик уруш" бошланган. Буёғига энди фақат ҳаракат қилиш керак эди. Ҳар куни мажлис бўларди: "Ҳожатхона эшигини ким очиқ қолдирди?", "Нимага галстюк тақмадинг?", "Нимага тирноғингни олмадинг?"

Фақат шунга ўхшаш мажлис бўларди, ҳар куни. Номини, кимлигини айтиб ўтирмайман, ўша пайтда Федерациядаги жуда катта одам билан айтишиб қолишимга тўғри келган. 

Биринчи йўқотилган иллат ўша нарса бўлган. Кейин секин-секин ПФЛни бошқа бинога, бошқа ташкилот сифатида кўчиб ўтиши... у ерда қанақадир одамлар билан уришиш... Бошида келганингизда, ҳамма сизни таламоқчи ва босиб қўймоқчи, сўзини ўтказмоқчи бўлади. Ўша жараёндан чиқиб кетгунимча 10-15 нафар катта ёшли одам билан конкрет тортишганман. Додамлар ишлаган пайтда ишга одоб билан ёндашишса-да, рўшнолик кўришмаган. Шундай нарсалар бор эдики, унга одоб билан эришиб бўлмасди. Юзхотирлик қиладиган бўлсангиз, бу жамият устингизга чиқиб, хоҳлаганини қилади. 

ПФЛда бугунги кунда мен билан елкама-елка ишлаётган болалар жуда яхши билишади. Ўша даврларни кулиб эслаймиз. Палончи ака билан қанақа уришганимиз ва ҳоказо. 

Ёшлар иттифоқи ташкилотидан одамлар келарди. ПФЛга келганида оёғини столга қўйиб ўтирарди. Мен буни хазм қила олмасдим. Мен учун одам қаерда ва қандай лавозимда ишлашидан қатъи назар одам бўлиши керак, чунки энг кучли одам келса ҳам, йўқотадиган нарсам йўқ. Олса, ишимни олади-да дердим. Шу воқеани бошқалар кузатиб туради, кўради. Бу вазиятдан қандай чиқиб кетишингизга қизиқишади. Ҳамкасбларимиз ҳам сен мутахассис эмассан, журналистсан дейишарди. Буларнинг ҳаммаси менга мотивация бағишлаган", – деди Имомхўжаев.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика