Latest news

15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  0 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  21 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4

ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади News

ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади

Айни вақтда Жаҳон лигалари ассоциациясининг Лигаларни ривожлантириш бўйича вакили Станислав Штипков Тошкентда бўлиб турибди.

Ўтган уч кун давомида мутахассис ЎзПФЛ фаолиятини ўрганиб, унинг ҳар бир бўлими ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказмоқда. 


Эртага — 12-июн куни тонгда ЖЛА бош котиби Жером Перлемутер пойтахтимизга етиб келади. Ташриф доирасида Перлемутер ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашади. Шунингдек, 13-июн куни 16:30 да Wйндҳам меҳмонхонасида ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этувчи профессионал футбол клублари раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Унда ОАВ вакилларининг ҳам бўлиши кўзда тутилган.


14-июн куни Жером Перлемутер, Станислав Штипков, шунингдек, Чехия ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигалари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуманда мамлакатимиз Суперлигаси, уни ривожлантириш йўлида ЎзПФЛ иштироки, жаҳоннинг футболи ривожланган мамлакатлари Лигалари фаолияти ва бошқа кўплаб масалаларда журналистлар билан суҳбат ташкил этилади. Матбуот анжумани 11:00 да Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. 


Шу куни 20:00 да меҳмонлар Суперлига 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Пахтакор" беллашувини стадиондан кузатади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика