Latest news

07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  24 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  2

ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг барча клубларига миннатдорчилик билдиради News

ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг барча клубларига миннатдорчилик билдиради

Пандемия Coca Cola Суперлига учрашувларида кетма-кет икки марта кутилмаган танаффусларга сабаб бўлди.

Шунга қарамай, биз барча клублар билан биргаликда биринчи давра учрашувларини якунлашга эришдик.

Учрашувларни қайта тиклаш учун биринчи галда СЭС билан келишган ҳолда йўриқнома ишлаб чиқилди. Иккинчи сафар эса алоҳида Регламент ишга тушди. Албатта, Регламент талабларига жавоб бериш ҳеч ким учун осон бўлмади. Бу талаблар футболчилар ва умуман ўзимизнинг соғлигимиз, оиламиз тинчлиги йўлида муҳим фактор эди. Мана шундай мураккаб даврда Суперлига клублари бирлаша олди, биз барчамиз сентябрга қадар биринчи вазифани уддалашга эришдик.

Иш бор жойда камчилик бўлиши табиий. “Пахтакор” ва “Локомотив” клублари марказлашган мусобақа учун ўзларининг машғулот майдонларини ҳам беришга рози бўлишди, “Бунёдкор” академияси эса ўринбосарлар учрашувларини ўзида қабул қилди. Шунингдек, АГМК ва “Металлург” клублари ўз уйларида меҳмон кутишди. Бу орада қандайдир камчиликлар кузатилган бўлса, ЎзПФЛ бунинг учун узр сўрайди ва вазиятни тўғри баҳолашингизга ишонади.

Вилоятларимиз жамоалари эса янада мураккаб даврдан ўтишди. Улар оилаларидан узоқда бўлиб, мухлислар учун тўп тепишди. Биз барча 14 клуб футболчиларининг меҳнатлари, машаққатлари ҳамда интилишларини қадрлаймиз, уларга матонатлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Кўриняптики, футбол мухлислари учрашувларни стадионлардан туриб кузатишни соғинишди. Мана шундай вақтда учрашувларни жонли эфирга олиб чиқишда, ўйинлар вақти ва жойи ўзгариши бўйича масалаларни тартибга солишда кўрсатган ёрдами учун “Спорт” телеканалига, шунингдек, барча учрашувларда хавфсизлик масаласида катта кўмак берган ИИВ ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.

Бугунги кунлар Ўзбекистон футболи тарихидан жой олади. Мусобақалар давом этиши йўлида биз барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, янгидан-янги бурилишлар ясай олдик. Пандемия даврида барчамиз кўп жабҳаларда сабоқ олдик, кўп нарса ўргандик. Умид қиламизки, бундай давр тез орада ортда қолади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ишчи ходимлари Сиз азизлар учун меҳнат қилишда ва албатта мухлислар кутган янгиликларни секин-аста жорий этишда давом этади. Ташкилотимиз номидан барча мухлисларимизни истиқлол байрами билан муборакбод этамиз. Юртимиз тинч, оилаларимиз бахтиёр, ишларимиз барокатли бўлсин!

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика