Latest news

21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  2 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади News

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.

Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 25 март куни Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи дориасидаги Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги муҳим учрашувни бошқаради.

Мазкур баҳсда Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин кўмаклашади. Захира ҳаками сифатида Рустам Лутфуллин, VAR тизимида эса Фирдавс Норсафаров ва унинг ёрдамчиси Аҳрол Рисқуллаев фаолият олиб боради.

2027 йилги Осиё Кубоги саралаши доирасида Тожикистон ва Тимор-Лесте терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзбекистонлик тажрибали мутахассис Валентин Коваленко инструктор сифатида фаолият олиб боради.

20 март куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Япония – Баҳрайн баҳсида эса Владислав Цейтлин инструктор сифатида иш олиб боради.

Шунингдек, 20 март куни Тожикистон – Беларусь терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувида бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин ишлайди. Унга қанот ҳакамлари Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиясов кўмаклашади.

19 март куни Россия терма жамоаси Гренада билан бўладиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳсни Ильгиз Танташев бошқаради, унга ёрдамчи ҳакамлар сифатида Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин фаолият олиб боради.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика