Latest news

08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  0 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  2 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  11

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларга киришди News

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларга киришди

Биласиз, U-23 Осиё кубоги финал босқич беллашувлари 2022 йили Ўзбекистон майдонларида ташкил этилади.

2024 йилги Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон U-21 терма жамоаси U-23 Осиё кубогида иштирок этадиган бўлди.

Юртимизда ўтадиган чемпионат йўлланмасига эга ҳисобланган ёшлар терма жамоамизда саралаш босқич учрашувларида қатнашиш имконияти ҳам бор. Кувайтда ўтадиган "Д" гуруҳи саралаш ўйинларида вакилларимизга Кувайт, Саудия Арабистони ва Бангладеш ёшлари рақиблик қилади.

Ушбу саралаш баҳсларига ҳозирлик кўриш учун Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз кеча Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Машғулотлар 4 сентябрга қадар давом этади. 

Йиғин давомида ёшлар терма жамоамиз бир неча ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Мураббийлар штаби мазкур йиғинга 25 нафар футболчини жалб этган.

Дарвозабонлар: Владимир Назаров ("Олимпик"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик"), Шукрон Йўлдошев ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Достон Турсунов ("Олимпик"), Ҳамиджон Рустамхонов ("Олимпик"), Шоҳжаҳон Султонмуродов ("Олимпик"), Шаҳзод Тоиров ("Олимпик"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Динамо"), Аслиддин Тоштемиров ("Турон"), Суннатулло Ҳамиджонов ("Олимпик"), Абубакр-Ризо Турдалиев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Мурод Раҳматов ("Насаф"), Даврон Анваров ("Олимпик"), Фарруҳбек Муҳторов ("Олимпик"), Беҳзод Шамсиев ("Олимпик"), Диёр Ҳолматов ("Пахтакор"), Иброҳим Ибрагимов ("Металлург"), Диёрбек Раҳимқулов ("Андижон"), Жасурбек Жалолиддинов ("Локомотив")

Ҳужумчилар: Алишер Одилов ("Олимпик"), Руслан Жиянов ("Олимпик"), Отабек Жўрақўзиев ("Олимпик"), Улуғбек Ҳошимов ("Нефтчи"), Ҳусайн Норчаев ("Насаф")



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика