Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум
08 mar 07:57
News
"Нефтчи" ва "Пахтакор" клублари Суперлига 3-туридан ўрин олган ўз учрашувларини 10 март куни ўтказади. Шундан кейин ҳар икки клуб Андижон мезбонлик қиладиган Суперкубок беллашуви учун тайёргарлик бошлайди.
Лига байроғи остида ўтказиладиган Суперкубок ўйини учун чипталар 11 март куни сотувга чиқади. Айни вақтда Лига ҳар икки клуб вакиллари билан музокара олиб бораётган бўлиб, уларнинг таклифи билан айрим секторлар учун чипталар нафақат Андижон, балки Фарғона ва Тошкент шаҳарларида ҳам йўлга қўйилиши мумкин
Фарғоналик мухлисларга 1—15 секторлар учун чипталар харид қилиш, тошкентлик мухлисларга эса 19-32 (1А) секторларга эътибор қаратиш тавсия этилади. 16—18 секторлар учун чипталар, шунингдек, клубларнинг таклифидан келиб чиқиб, улар учун ажратилган бошқа айрим секторлар учун чипталар Бобур арена кассаларида сотилиши режалаштирилган", - дейилган ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.
Чипталар нархи 50 минг сўмдан - 150 минг сўмгача қилиб белгиланган

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments
ат уйин